Тошкентда бензин нархини оширишдан мақсад нима эди?

23 октябрдан бошлаб бензин нархи 31 — 35 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик. Sputnik мухбири соҳа экспертларидан бири билан мулоқотда бўлди.
Мутахассис айтишига қараганда ҳукуматнинг бундай қарор қабул қилишига нархлар кескин ўсиши деб эмас, бензин танқислиги муаммосини ҳал қилиш томонига қўйилган қадам деб қараш керак. «Ҳозир кўпчиллик бензин нархи 35%га ўсгани ҳақида гапираяпти. Лекин бу ерда асосийси нарх ошиши эмас, бензин нархини Тошкентда ва бошқа вилоятларда бир хил қилиш. Ахир узоқ вақт давомида Тошкентда, бензин давлат томонидан дотация қилиб ўз таннархидан арзон «ижтимоий бензин» сотилаётган эди. Бу ҳолат турли олиб-сотар учун бензинни 2075 сўмдан сотиб олиб вилоятларда 3-5 мингдан сотиши учун имконият яратар эди. Натажада Тошкентда бензин тақчил, вилоятларда эса — қиммат эди» — дейди эксперт. Ушбу қарорнинг асосийс мақсади, республика ҳудудидаги барча АЁҚШларда бензин нархини тенглаштириш. Олдин вилоятларда тижорат нархда бензин сотаётган АЁҚШлар ҳам фаолият юритаётган эди. Улар бензин нархини жуда қиммат сотиш ҳоллари ҳам учраб турарди. Энди бўлса Тошкентда сотилаётган «ижтимоий бензин» бекор қилинди, тижорат нархда сотилаётган бензиннинг эса — нархи тушди. «Бозордан арзон нархда сотилаётган «ижтимоий бензин»нинг йўқ қилиниши олиб-сотарлар фаолиятига чек қўяди ва биринчи навбатда вилоятларда бензин тижорат нархини туширади. Бундай тизим, албатта, доимий равишда барча ҳудудлар етарли миқдорда бензин билан таъминланган ҳолда яхши натижа беради. Иккинчидан ушбу чора давлат бюджетидан «ижтимоий бензин» учун тўланаётган улкан харажатни олиб ташлайди. Ушбу маблағ бундан буён йўлларни таъмирлашга ишлатилиши мумкин»,- деб ҳисоблайди эксперт. Энди нима бўлади? Мутахассиснинг фикрига кўра бензин нархи ошиши туфайли ҳали газ ўрнатмаган такси автомобиллари ёппасига газ ўрнатишга ўтиши ҳам мумкин. Янги газ-баллон тизими нархи 1,8 млн сўм туради. Иккинчидан, такси хизматлари бозорини арзон ва ноқонуний таксичилар тарк эта бошлайди. Натижада харидорлар учун такси хизматлари нархи бироз ошади. Транспорт харажатлари нархи ошиши туфайли алоҳида маҳсулот ва хизматлар нархи ҳам ошиши мумкин. Турли соҳаларда ишлаётган кичик корхоналар ўз автомобилларини газга ўтказмаганлиги сабаби билан.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви