Бензин нархи оширилди: энди АI-95 3300, AI-91 эса…

23 октябрь соат 0:00 дан эътиборан автомобилларга қуйилувчи ёқилғи сотуви янги чакана нархда йўлга қўйилади, дейди соф.уз.
Ёқилғининг янги баҳоси аввалгисидан тахминан 35 фоизга юқори бўлади. Эндиликда 1 литр Аи-80 бензини баҳоси истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда 2800 сўмни ташкил қилади (аввалги баҳоси — 2075; 725 сўмга ошган). Аи-91 русумидаги бензин нархи 3000 сўм бўлиши кутилмоқда (аввалги нархи — 2280; 720 сўмга ошган). Аи-95 бензини қиймати эса — 3300 сўм.
«Aвтобензиннинг айрим нопок кимсалар томонидан Тошкент шаҳридаги АЁҚШлардан турли йўллар билан олиб бориб бошқа вилоятлар аҳолисига уч минг сўмдан беш минг сўмгача бўлган чайқов нархида сотилаётганлиги ҳақидаги ўринли эътирозларини инобатга олиб ҳамда бундан буён мазкур қонунга ҳилоф ҳолатларга узил-кесил барҳам бериш мақсадида 2016 йил 23 октябрдан барча турдаги автобензин чакана нархлари Республика бўйича бир хил этиб белгиланди», — деб ёзилади компания расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, автобензин нархлари охирги марта 2016 йилнинг 1 январида оширилган эди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви