Бобоқулова қотиллик қилганига иқрор бўлди

Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулованингтаржимони у тўрт ёшли қизалоқни ўлдирганини тан олганини айтди, деб хабар берди Москванинг Хорошевск судидан мухбир.
«У айбига иқрор бўлди, айблов ҳукмидан норози эмас. У бошқа ҳеч нарса демади», — дея унинг сўзларини таржима қилиб берди тожик тили бўйича таржимон Фарида Ханифова. Москванинг Хорошевск суди душанба куни жиноят ишини кўриб чиқишга киришди. Прокурор томонидан эшиттирилган жиноят иши материалига кўра, Бобоқулова церебрал фалаж касаллигига чалинган қизнинг энагаси бўлган. Феврал тонгида Москвадаги Народное ополчение кўчасидаги хонадонда Бобоқулова қизни бўғиб ўлдирган.
«Сўнгра у қизчанинг бошини пичоқ билан кесиб ўзи билан олиб чиқиб кетган. Хонадондан чиқиб кетаётиб уйга лампа мойи ёрдамида ўт қўйган. Кўчада у ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан қўлга олинган», — дея айблов ўқиди прокурор. Гувоҳларнинг айтишларича, у қўлга олингунига қадар кўчада 20 дақиқача қизнинг бошини кўтариб юрганча ўзи билан ўзи гаплашган ва атрофдагиларга пўписа қилган. Жиноят иши доирасида мажмуавий стационар психолог-психиатрлик экспертизаси ўтказилди ва хулосадан маълум бўлишича, 39 ёшли Бобоқулова сурункали руҳий касалликка чалинган. Бобоқулова «Вояга етмаганни ўлдириш», «Бировнинг мулкини ўт қўйиш йўли билан қасддан йўқ қилиш» ва «Портлаш ҳақида ёлғон хабар бериш» моддалари бўйича айбланмоқда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви