Спиртли ичимликлар тақиқланди

Ироқ парламенти маст қилувчи ичимликлар ишлаб чиқариш, четдан олиб кириш ва сотишни тақиқловчи қонунни қабул қилди, дея хабар бермоқда Russian Today телеканали.

Янги қонунга кўра, тақиқни бузиш 10 миллиондан 25 миллион диноргача (мос равишда 8 минг доллар ва 20 минг доллар) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.

Мамлакат конституциясига кўра, қонунлар ислом арконларига зид келиши мумкин эмас. Шунинг учун спиртли ичимликларга тақиқ қўйилиши конституцияга зид эмас. Шу пайтгача спиртли ичимликлар савдосига катта шаҳарларда рухсат берилган эди. Ироқда Фарида ва Асрия номли ароқ ишлаб чиқарувчи миллий корхоналар мавжуд эди.

«Маст қилувчи ичимликларнинг жамиятга таъсири улкан, жумладан, зўравонлик, бузуқлик, терроризм ҳамда ижтимоий муаммоларнинг бош сабаби ҳам шудир… Янги қонун туфайли ишини йўқотадиганларга бошқа иш топиш мумкин.», – деб айтган Ироқ парламенти депутати Аммор Тома.
Спиртли ичимликлар кўплаб мусулмон мамлакатларида тақиқланган бўлиб, уларда мусулмон бўлмаганлар учун айрим истиснолар мавжуд. Жумаладан, Эрон давлати қонунчилигига кўра, мамалакатда фақат христиан ҳамда яҳудий жамоаларига маст қилувчи ичимликлар савдоси ҳамда истеъмолига рухсат берилади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви