Шавкат Мирзиёев нега пахта майдонларини қисқартирмоқчи?

Ўзбекистон президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДепнинг VIII съездида 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда пахта майдонлари босқичма-босқич қисқартирилиб уларнинг ўрнига сабзавотлар, озуқабоп экинлар ҳамда интенсив боғлар ташкил қилиниши ҳақида маъруза қилди.
Шавкат Мирзиёев 19 октябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг VIII съездида ўзининг сайловолди дастурини эълон қилди ва Ўзбекистон келажакда ривожланишининг айрим муҳим йўналишларини айтиб ўтди, Mulohaza хабари асосида. «Қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифа – аввало ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдир”, — деди Мирзиёев. Сўзининг давомида Мирзиёев ҳосилдорлиги паст ерларда пахта экишни қисқартириш сабзавот, дуккакли ва озуқабоп экин майдонларини кенгайтириш, интенсив боғлар ва узумзорлар барпо этиш ҳақида гапирди.
“Масалан, кейинги йилларда Сурхондарё вилоятида пахта ҳосилдорлиги пастлигича қолмоқда. Фермер хўжаликларининг иқтисодий аҳволи йилдан йилга ёмонлашмоқда. Томорқалардан фойдаланиш ҳам талаб даражасида эмас. Ваҳоланки, Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида февраль ойидан бошлаб бемалол 3 марта ҳосил олиш имкони бор. Шунинг учун 2017 йилда тупроқ унумдорлиги паст ерлар ҳисобидан ушбу ҳудуднинг қарийб 18 минг гектар пахта ва 1000 гектар ғалла майдонлари қисқартирилади. Ушбу майдонларда сабзавот ва мева етиштирилади, интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар ташкил қилинади”, — деди Мириёев. Шунингдек президент номзоди, 2017—2020 йиллар давомида экин майдонларини оптималлаштириш, пахта майдонларини босқичма-босқич қисқартиришга мўлжалланган кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳақидаги дастур ишлаб чиқилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди. “Келгуси 5 йилда биз мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини 1,8 баробар ошириб, бугунги 17 фоиздан 30 фоизга кўпайтиришни вазифа қилиб қўймоқдамиз”, — деди Мирзиёев. Ундан ташқари республикада қўшимча 200 минг тонна маҳсулот сақлашга мўлжалланган совут совутгичли омборхоналар қурилишини ва қишлоқ хўжалигини молиялаштиришни оширишни ҳам айтиб ўтди. Президент номзоди фикрига кўра, режалаштирилаётган ушбу чоралар фермерларнинг моддий манфаатдорлигини ошириши ва қишлоқларда турмуш даражасини яхшилашини таъминлаши керак.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви