Шавкат Мирзиёев янги қарор имзолади — энди қишлоқлар учун 690 млн доллар

Ўзбекистон 2017 йилда қишлоқ жойларида уй қурилишига 690 млн доллар ажратади, дейилган президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда.
Ушбу дастур доирасида 2017 йилда умумий майдони миллон квадрат метр бўлган 15 мингта янги уй ва квартиралар қурилиши режалаштирилган. “Лойиҳани молиялаштиришга 2017 йилда 2 триллион сўмдан ортиқ (675 млн $) тижорат банклари маблағларини жалб қилиш кўзда тутилган”, — дейилган қарор матнида. Ҳужжатда айтилишига кўра, лойҳида қатнашишни истаган тижорат банклар миллий валютада 15 йиллик кредит очади. Кредитларга дастлабки 5 йил давомида йилига 3% имтиёзли ставка қўйилади. Мирзиёев, 2018-2021 йилларда қурилиши мўлжалланган ушбу уйлар учун халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш мақсадида, таалуқли вазирликларга топшириқлар берди. “2009-2016 йиллар давомида Ўзбекистонда 1,308 минг турар жой массивлари қуриб битказилди. Қишлоқ жойларида умумий майдони 9,5 миллион квадрат метр бўлган 69557та янги уй-жойлар қуриб битказилди, 83,5 минг қишлоқ аҳолиси ўз турар жойларни яхшилаш имконига эга бўлди”, — дейилган ҳужжат иловасида. Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2012 —2015 йилларда умумий қиймати 2,2 млн доллар бўлган уй-жой қурилиши дастурини тасдиқлаган эди. Тўрт йил двомида намунали лойиҳа бўйича умумий майдони 6 млн квадрат метр бўлган 40 мингдан ортиқ уйлар қуриб битказилди. Шахсий турар жойлар қурилиши бўйича кредитлар 15 йил муддатга берилган эди. Дастлабки беш йил имтиёзли бўлиб ушбу давр мобайнида кредитлар фоизи 7% ни ташкил қилди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви