Райҳон Ғаниева 29 октябрь куни турмушга чиқяпти?!

2012 йилнинг 16 ноябрида эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Тўйда Нилуфар Сотиболдиева ва Фарҳод Алимов бошловчилик қилишганди. 2014 йилнинг 5 май куни эса уларнинг оиласида эгизак фарзандлар – Ислом ва Имрон дунёга келишди.

Хабарингиз бор, 2015 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашаётгани ҳақида расман хабар қилганди. Шу бугунга қадар Райҳон ва Йигитали оилавий ажрим сабабларини ОАВга ва мухлисларига аниқ ошкор қилишгани йўқ. Бироқ, Райҳоннинг ОАВга берган интервьюлари ва ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган изоҳларида турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдан қаттиқ ранжиганини сезиш қийин эмасди.

Бундан ташқари, Йигиталининг ижтимоий тармоқда оиласи ҳақида айтган ва ёзган фикрлари мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлганди.

Райҳон ажралиш ҳақидаги расмий маълумотдан сўнг, намунали аёллар каби бу борада ортиқча изоҳ бермади, собиқ турмуш ўртоғи ҳақида ҳеч қандай салбий гап айтмади. У бор эътиборини ижодига ва ўғиллари – Ислом ва Имронга қаратди.

Шу кунларда Telegram мессенжерида Райҳон Ғаниеванинг асли театр актёри бўлган, аммо бугунги кунда тўйлар, турли нуфузли тадбирларда бошловчилик қилаётган Фарҳод Алимов билан тушган сурати тарқалмоқда. Айни сурат мухлислар орасида кўплаб миш-мишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

Сурат борасида Райҳон ҳам Фарҳод Алимов ҳам фикр билдиришмади. Кўп ўтмай, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг дўконда никоҳ узуги харид қилаётганини кўрганлар ҳам топилди. Суриштирувлар натижасида ишончли манбалардан бири “Qalampir.uz” сайтига бошловчи Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг турмуш қураётганликлари ҳақида хабар қилди.

Манбанинг сўзларига кўра, бир неча кундан сўнг, яъни 29 октябрь куни Фарҳод ва Райҳоннинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Узунқулоқ гапларга қараганда, тўй Ўзбекистонда эмас, бошқа мамлакатда тор доирада ўтказилади.

Биз бу борадаги саволлар билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовга қўнғироқ қилдик. Улар бизни ва албатта, миллионлаб мухлисларни қизиқтираётган саволга жавоб беришгани йўқ. Аммо тез орада биз уларнинг бу борадаги изоҳларини эътиборингизга ҳавола этамиз, деган умиддамиз.

Маълумот учун, Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмушидан икки ўғли, Фарҳод Алимовнинг эса икки қизи ва бир ўғли бор.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви