Ўзбекистонликларнинг неччи фоизи ўзини қонунга итоаткор, деб ҳисоблайди?

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари жамоатчилик нигоҳида” мавзуида ижтимоий сўров ўтказди. Унда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, унинг самаралари, фуқароларнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланиши, аҳолининг ҳуқуқий маданияти каби масалалар қамраб олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябрда имзолаган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон асосида сўровномада иштирок этган турли вилоятларда истиқомат қилаётган, соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган, аҳолининг турли ижтимоий қатламига мансуб 18 ёшдан катта фуқароларнинг барчаси давлатимиз томонидан суд-ҳуқуқ тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.
Сўровда қатнашганларнинг кўпчилиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятига боғлиқ, деб ҳисоблайди. Шу боис респондентларнинг 82,5 фоизи ўзини қонунга итоаткор фуқаро, деб ҳисоблайди, қонунларни ҳурмат қилади ва уларга амал қилади.
Респондентларнинг 96,9 фоизи мамлакатимизда 2008 йил 1 январдан ўлим жазосининг бекор қилингани тўғри қарор бўлганини ва буни доим қўллаб-қувватлашини билдирган.
Фуқароларимиз ўзларининг ҳимояланганлигини ҳис этиб яшайди. Чунки мамлакатимиз Конституциясига мувофиқ давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принципларига содиқлик асосида амалга оширмоқда. Бу фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш, фаровонлигини оширишга асос бўлмоқда. Сўралганларнинг 93,8 фоизи ҳуқуқлари кафолатлангани ва ҳимояда эканини қайд этган.
Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқлари бузилганда, уни қонуний асосда тиклаш учун барча шарт-шароит мавжуд. Сўровда иштирок этганларнинг 71,8 фоизи бунга ишонади ва ҳуқуқи бузилганда, унинг тикланишига шубҳа қилмайди.
Умуман айтганда, жамоатчилик фикрига кўра мустақиллик йилларида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижобий натижалар бермоқда, дейилади хабарда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви