Тошкентнинг мана шу маҳаллаларида энг кўп ажрашишлар қайд этилмоқда

Жорий йилнинг 20 октябрида Тошкент шаҳар ҳокимининг «€œТошкент шаҳрида оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш тўғрисида»ги 947-сонли қарори имзоланди. Бу ҳақда ҳокимликнинг ахборот хизмати хабар қилди. Бу ҳақда уз.24 ёзмоқда.

Қарорда қайд этилишича, шаҳар ва туманлар кесимида ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида чуқур таҳлиллар олиб бориш, оила қураётган шахсларнинг мажбурият ва масъулиятини ошириш, ажрим қайд этилган ҳолатда биринчи навбатда вояга етмаган фарзандларнинг уй-жой билан таъминланиши, алиментнинг тўлиқ ундирилишига эришиш, ундан бўйин товлаш ҳолатларига қарши амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш вазифалари юклатилади.

Ушбу ҳужжатда ҳар бир туманда энг кўп оилавий ажримлар қайд этилган ўн бир маҳалланинг рўйхати ҳам келтирилган. Булар:

Бектемирда — Миришкор

Мирободда — Иноқобод

Мирзо Улуғбекда — Авайхон

Олмазорда — Қўштут

Сергелида — Зийнат

Учтепада — Қори ёғди

Чилонзорда — Нафосат

Шайхонтоҳурда — Янгиобод

Юнусободда — Беғубор

Яккасаройда — Дамариқ

Яшнободда — Аҳмад Яссавий

«Мазкур маҳаллаларда 2017 йилнинг 1 январига қадар ишчи гуруҳлар кенг жамоатчилик, маҳалла оқсоқоллари ҳамкорлигида профилактика тадбирларини ўтказишади», дейилади ҳокимлик ахборотида.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви