Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида қуриладиган янги уйлар ниманинг ҳисобига арзон?

збекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни «2017—2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Газета.uz» нашри қарор матнига асосланиб, янги қурилажак уйлар аввало нималарнинг ҳисобига арзон бўлишига ҳам аниқлик киритди.
«Қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларнинг оширилиши Дастурнинг яна бир муҳим хусусияти ҳисобланади. Бунда барпо этиладиган намунавий уй-жойлар қиймати пасайиши қурилиш-пудрат ташкилотларининг асосий қурилиш материаллари ва буюмларга харажатларини оптималлаштириш ҳисобига таъминланади», — дейилади «Газета.uz» ахборотида.
«Бундан ташқари, уйларнинг арзонлигига Дастур иштирокчилари учун солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар берилиши туфайли ҳам эришилади. Масалан, пудрат ташкилотлари арзон уйлар қуриш доирасида бажариладиган ишлар ҳажми учун солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади», — деб ёзади «Газета.uz».

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви