Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев нималарни сухбатлашишди?

26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида Қирғизистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида атрофлича фикр алмашиб, ўзаро муносабатларнинг бир қатор асосий йўналишларида ижобий ўзгаришлар юз бераётганини алоҳида қайд этдилар.Мулоқот чоғида таъкидланганидек, Фарғона водийсининг чегарадош вилоятлари раҳбарлари ва кенг жамоатчилиги иштирокида Андижон ва Ўш шаҳарларида ўтган Ўзбекистон ҳамда Қирғизистоннинг нуфузли делегациялари учрашувлари кўп асрлик анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ваколатли органлари биргаликда олиб бораётган ишларнинг муваффақиятли якунланишидан томонлар бирдек манфаатдор эканини таъкидладилар.Давлат раҳбарлари томонларни қизиқтирган қатор минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида кўп қиррали ва узоқ муддатли муносабатларни, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни янада мустаҳкамлаш мақсадида бундан буён ҳам турли даражадаги ўзаро алоқаларни давом эттириш ва рағбатлантиришга келишиб олдилар.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви