Ойбек ва Нигора ҳаммасига нуқта қўйишдими?

Сўнгги вақтларда “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг бори ҳам, йўғи ҳам билинмай қолган. Хонандалар тўйдан олдин ижодий танаффусга чиқишган эди. Бу танаффус тўйдан кейин ҳам давом этди, орада эса бор-йўғи битта қўшиқ куйланди, холос. Танаффус уларнинг фарзандли бўлиши важи билан яна давом этиб келаётган эди. Ва ниҳоят Ойбек ва Нигора бу сокинликка нуқта қўйишмоқчи.

“Хўш, тўй ўтди, фарзандли ҳам бўлдик. Энди фақат ижод билан банд бўламиз. Хуллас танаффусларга нуқта қўйиш вақти келди”, дейди Ойбек Алимов

Хонандалар сайтимиз орқали тақдим этаётган “Алдама” номли қўшиқнинг куйланганига анча бўлганди. Клип ҳам ҳали фарзандли бўлмасларидан аввал суратга олинди. Бироқ Ойбек ва Нигора ижод маҳсулини мухлислар эътибрига ҳавола этиш учун қулай фурсат кутишди.

Мазкур қўшиқнинг мусиқа ва шеъри муаллифи Ойбек Алимов. Унги мусиқий сайқални эса Рустам Тўлашев берган. Қўшиққа режиссёр Санжар Хажи томонидан клип суратга олинган.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг тандирдан эндигина узилган янги қўшиғини сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Дарвоқе, хонандалар тез кунда яна икки қўшиқни мухлислари эътиборига ҳавола этишга шай туришибди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви