Виждонсиз сотувчи: “Кўйлакни мен ишлаб чиқармаганман, уни алмаштириб бера олмайман!”

Баъзида савдо дўконлари ва бозор савдо шохобчаларида “Сотилган мол қайтариб олинмайди” деган ёзувга кўзингиз тушади. Бу “маълумот” истеъмолчига сифатсиз ёки ўлчами бирмунча тўғри келмайдиган кийим-кечакларни алмаштириш ёки уни қайтариб бериш мумкин эмас экан, деган тушунча беради. Аслида мазкур ёзув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори билан тасдиқланган Чакана савдо қоидаларига зид ҳисобланади.
Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Мевазор ҚФЙ, А.Қаҳҳор кўчасида яшовчи Ўктам Исмоилов томонидан туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шу мазмундаги шикоят аризаси келиб тушди.
Унда баён қилинишича, истеъмолчи туман деҳқон бозори ҳудудидаги 54-сонли эркаклар кийими савдо дўконидан кўйлак харид қилган. Сотувчи томонидан “Туркияда ишлаб чиқарилган, сифатига гап йўқ” деб таърифланган маҳсулотнинг бир ҳафта ичида сифатсиз экани маълум бўлган. Яъни 65 минг сўмга сотиб олинган кўйлакнинг биринчи ювилишидаёқ ранги ўчиб кетган. Истеъмолчи бу ҳақда сотувчи Бердиёр Эшқуловга айтганида, у эътироз билдирган. Таърифини келтириб сотаётганида “Сифатига жавоб берамиз” дегани эсидан чиқиб, “Кўйлакни мен ишлаб чиқармаганман, уни алмаштириб бера олмайман!” дейишдан нарига ўтмаган.
Шуни ҳам қайд этиш лозимки, ўзимизнинг маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган кийим-кечаклар нафақат ички бозорда, балки хорижий мамлакатларда ҳам ўз харидорларига эга бўлиб бормоқда. Сотувчининг харидорга сотаётган маҳсулоти тўғрисида нотўғри маълумот бериши ёки харидорнинг танлаётган товари ўрнига бошқасини зўрма-зўраки тавсия этиши тартиб-қоидаларга зид ҳисобланади.
Жамиятимиз мутахассислари томонидан мазкур аризани ўрганиш чоғида Ў.Исмоиловнинг ҳақлиги аён бўлди. Етказилган зарар сотувчи томонидан тўлиқ қопланди, яъни сифатсиз кўйлак сифатлисига алмаштирилиб берилди.
Абдувоҳид ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Дўстлик тумани ИҲҲҚЖ раиси.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви