Яна бир янги қарор: энди хот-дог ва гамбургер ейилмайди, кола-фанта ичилмайди!

Ўзбекистондаги мактаб, лицей ва коллежлар ошхоналаридан кучли газланган ичимликлар ва тезпишар таомлар йўқолади. Бунинг ўрнига махсус ташкил этилган комбинатда тушлик овқатлари тайёрланади ва таълим масканларига етказилади. Таомлар мутахассислар ва Ўзбекистон ошпазлари уюшмаси томонидан тавсия этилган махсус кўрсатмалар асосида тайёрланади, деб ёзмоқда кун нашри.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сонли «Ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020 йилгача мактаблар, коллеж ва лицейларда овқатланиш тизими такомиллашади.

2017-2020 йилларда республиканинг узоқ ҳудудларидаги ошхонаси бўлмаган 400дан ортиқ умумтаълим масканларида буфетлар услубидаги ошхоналар барпо этилади. Бундан ташқари, ишламаётган ошхоналар қайта жиҳозлантирилиб, фаолияти йўлга қўйилади.

2017 йилда ҳар бир вилоятда таом тайёрловчи комбинатлар ишга туширилса, 2018 йилда ҳар бир туманда шундай муассасалар пайдо бўлади. Барча таомлар махсус термо-идишларда ташилади

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви