«С» билан «W»жонлар қаердан келди, ДАНжонлар? (яна бир уринли эътироз)

Кеча ёзувчи акамиз Нурилла Чориев билан тушликдан қайтаётиб, «фейсбук»да бўлаётган имло тўғрисидаги қизғин муҳокамаларни гаплашиб келдик. «Ганга»дан Навоий кўчага юраверишда йўл четида қатор терилган «Спарк», «Матиз», «Некция»ларга қараб, имломизда «С», «W» ҳарфлари йўқлиги, лекин мошиналаримиз рақамларида буларнинг борлиги тўғрисида айтиб турсам, олдимиздан шунақа ҳарфли уловлар потирлаб чиқиб қолса бўладими! Оғанинг ундови билан эгаси кўриб қолишидан хижолат бўла-бўла кўпини телефонимда расмга олдим. «Ҳеч бир мошина эгаси «бу ҳарфлар бизда йўқ-ку, буни менга нимага беряпсан?» деб эътироз билдирмаган-да!» дейди Нурилла оға ҳайратини яширмай. Одамлар-ку, майли… чунки улар пулини бир-икки йил олдиндан тўлаб қўйган мошинасию неча кун деганда қўлига тегаётган давлат рақамига эга бўлганидан боши осмонда! Буёғи «оч қорним – тинч қулоғим», деганларидан.
Қизиғ-а, тилимизда йўқ ҳарфларни ДАН қаердан олди экан ёки улар замондан ошиб, жаҳон стандартига тенглашайлик дея биз имлода ўзлаштирмаган ажнабийча ҳарфларниям мошина рақамларига тиқиштирдимикан? Ёки уларнинг мактабда лотин алифбосида ўқимагани панд бердимикан? Ёки улар янги «номер»ни «ихтиро» қилаётганларида бирровчи отарчиларимиз хорижий мусиқани «копировать-вставить» қилганга ўхшаб ўшанақа қилдимикан? Хуллас… Ёки… Ёки…
Самимият билан
журналист Фозил Жабборов,

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви