Янги лойиҳа муҳокамаси: энди ҳеч ким ишсиз қолмайди!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди, дейди kun.uz.
Йиғилишда дастур Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 сентябрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилганлиги таъкидланди. Мазкур ҳужжат демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари салоҳиятини ишга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўзаро боғланган ва комплекс чора-тадбирларни кўзда тутиши айтилди.Дастурда 390 минг кишини доимий иш жойи билан, 200 минг кишини қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилишда мавсумий ва вақтинчалик иш билан, 309 минг кишини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик орқали иш билан таъминлаш назарда тутилган.Депутатлар томонидан, ўтган йиллардан фарқли равишда, келгуси йил дастурининг параметрлари янада оптималлаштирилиб, ҳудудлар ва корхоналарнинг реал имкониятлари ҳисобга олингани алоҳида таъкидланди. Жумладан, қурилиш ва инфраструктурани ривожлантириш, туман ва шаҳарларда кичик саноат зоналари ташкил этиш ҳисобига иш ўринлари яратишнинг йўналишлари кенгайтирилган. Шунингдек, ушбу дастур лойиҳасини тайёрлашда 2016 йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш параметрларининг ижроси юзасидан депутатлар томонидан амалга оширилган парламент назорати якунлари натижасида ишлаб чиқилган таклифлар эътиборга олинган.Ушбу дастур лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича парламент назоратини янада кучайтириш, ҳар бир депутатнинг ушбу масалага масъулиятини янада ошириш лозимлиги таъкидланди. Мазкур таклифлар инобатга олинган ҳолда 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури депутатлар томонидан қабул қилинди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви