Беш кишининг ўлимида айбланаётган ўзбекистонликка умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин

Бундан ташқари, давлат қораловчиси суддан Шералиевдан етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун 3,5 миллион рубл ундиришни сўрамоқда
Давлат қораловчиси суддан тулалик беш киши, шу жумладан уч нафар болакай қотиллигида айбланаётган ўзбекистонликни бир умрга озодликдан маҳрум этишни сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости Тула вилояти прокуратурасига таянган ҳолда. Ўзбекистонлик 30 яшар Сирожиддин Шералиев устидан суд Тулада жорий йилнинг 8 июнида бошланган эди. Прокуратура илтимосномаси билан Шералиев устидан В.П.Сербский номли институтда руҳий-психиатрик экспертиза ўтказилди ва бунинг натижасида, айбланувчи руҳан соғлом деб топилди. «2 ноябр куни Тула вилоят судида давлат қораловчиси — вилоят прокурори Александр Козлов суддан Шералиевга махсус режимли колонияда ўталадиган умрбод қамоқ жазоси тайинланишини сўради», — дейилади хабар матнида. Бундан ташқари, давлат қораловчиси суддан Шералиевдан етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун 3,5 миллион рубл ундиришни сўрамоқда. Навбатдаги суд мажлиси 11 ноябрга белгиланган. Полиция ходимлари айбдорни олиб келишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 30 май санасида Туладаги Косая Гора посёлкасидаги хусусий уйларнинг бирида икки нафар аёл ҳамда уч нафар болакайнинг пичоқланган мурдалари топилган эди. Ўн ва ўн бир ёшли қизалоқлар, уларнинг беш яшар укаси, болаларнинг 29 яшар онаси ҳамда 49 ёшли бувиси ҳалок бўлган эди. Оиланинг яна бир фарзанди — 8 яшар болакай, ҳамда ёш аёлнинг бирга яшаб юрган хуштори эса касалхонага ётқизилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Россияда ноқонуний яшаб юрган Ўзбекистон фуқаросини қотилликда гумонлаб қўлга олди. Шералиев Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг тўрт моддаси бўйича айбланмоқда. У содир этган жинояти учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви