Тўйларда безбетларча пул топаётган хонандалар…

Кўпкина тўйларда гувоҳи бўлганимиз учун эътироз ва танқидларга учраётган хонандалар хақида ёзишга қарор қилдик. Шундай хонандаларимиз борки, бирровга тўйга чиқиб кўриниб кетиш учун катта суммани айтишади. Мободо вилоятга таклиф қилсангиз ундан 5 ёки 6 баробар ставкани қўйиб олишади. Жонли куйлаб кетишса ҳам майли эди. Нима эмиш “Мен фалон пулга клип олганман, тв ва радиода фалон пул тўлаб ўзимни реклама қилганман” деб кекайишади. Тўғри ўзларини рекламаларига жуда кўп пул сарф қилишгандир, лекин тўйга катта пул олиб, фонограммада кўйлаши уни устига спорт кийимларида, аёл хонандалар эса соч турмаксиз хаттоки бепардоз келганлар ҳам жуда кўп. Тўй қилаётганлар севган хонандасини таклиф қилиш учун қанчадан қанча пул сарф қилиб таклиф қилса-ю, бу хонандалар хурматсизлик қилиб ёки пул тежаб ўзларига қаровсиз келишга уялишмайдими? Ундан қўра шу звездаларни таклиф қилмасдан диск орқали тўйбоп ашуларани кўйиб, пулни керакли нарсаларга ишлатгани маъқул. Ёки бўлмаса хақиқатдан ҳам жонли куйлайдиган хонандаларни таклиф қилиш керак. Лекин ҳозирки кунда жонли ижрода куйлай оладиган хонандаларни хаттоки бармоғ билан санаб бўлмайдиган бўлиб қолган. Аммо “Мен тўйларда фақат жонли куйлайман” деб фалон пулни олиб плюс устига қўрқинчли овозда куйлаб, меҳмонларни ҳам қўрқитиб юборишади. Хулоса қилиб айтганда, пулини олгандан кейин хизматни ҳам жойига қўйиш керак. Бу мақола билан бировни хафа қилиш ниятимиз йўқ. Лекин бировни қийналиб топаётган пулни безбетларча олишга уялмаётган хонандаларга инсоф тилаб қоламиз.
Manba: shok.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви