Мирзиёевнинг буйруғи бажарила бошланди! Дастлаб Самарқанд ҳокими бу ишга қўл урди!

Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев 3 ноябр куни мансабдорларга фуқароларни ҳар куни қабул қилишни буюрган эди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий сайтида эса вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сайёр қабулни 1 ноябрдан бошлаб юборгани хабар қилинган. «Вилоят ҳокими З.Мирзаев Ургут туманида сайёр қабул ўтказди. Тумандаги 31-сон мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган қабулга вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, бошқармалар, корхона ва муассасалар раҳбарлари, тегишли жамоат ташкилотлари мутасаддилари таклиф этилди. Фуқаролар очиқ мулоқотга иштиёқ билан келдилар. Вилоят ҳокими уй-жой, йўл қурилиши, ичимлик сув таъминоти, тадбиркорлик, ободончилик борасида тўпланиб қолган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича қилинадиган ишлар тўғрисида ошкора фикр билдиргач, фуқаролар ўзлари дуч келаётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ҳақида мурожаат қилдилар», — дейилади хабар матнида. Маълум бўлишича, Деҳқонобод маҳалласида яшовчи Азамат Самиев Ургут-Қоратепа йўналишидаги давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 18 километри таъмирталаб бўлиб қолгани, оқибатда ҳайдовчилар автоуловларини бошқаришда қийналишаётгани, ўз ўрнида бу ҳолат йўловчилар ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли учун ҳам қатор ноқулайликларни келтираётганини айтиб, вазиятни ўнглашда кўмак сўраган. Вилоят ҳокими мазкур муаммони ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан мутасадди идоралар вакилларига аниқ топшириқ берган. Ўз ўрнида соҳа раҳбарлари ушбу йўлни 2017 йилда таъмирлашга киришишларини билдирганлар. «Бизнинг Бешкон маҳалламизда уч мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, уларга маиший хизмат кўрсатиш мақсадида ўн кишилик ҳаммом ва сартарошхона қуришим учун имтиёзли кредит ажратишда ёрдам беришингизни сўрайман. Бундай иншоот қурилиши маҳалламиз аҳли учун ажойиб туҳфа бўларди», — деб ёрдам сўраб мурожаат қилган тадбиркор Зоҳида Элмуродова. Ушбу мурожаат ҳам жойида ижобий ҳал этилган. З.Элмуродовага бепул лойиҳа ва банкдан 200 миллион сўм миқдоридаги 7 %ли кредит ажратиладиган бўлган. Туманнинг Қуйи Алгар маҳалласида яшовчи онахон Муҳтарам Ашурова турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди ногирон экани, моддий шароити оғирлигини айтиб, кўмак сўраган. Натижада шу куннинг ўзида «Ҳамкорбанк» вилоят филиали жамоаси онахонга бир бош она-бола сигир туҳфа этган. қабул давомида шунингдек, Почвон маҳалласидан Шаҳрия Носирова 15-мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш, Гулистонлик тадбиркор Эсон Соҳибов корхонасига газ тармоғи тортиш, «Alfa Max Alyans» қўшма корхонаси раҳбари Даврон Саидмуродов фаолиятини ривожлантириш мақсадида чет эл кредит линиясидан хорижий валюта ажратилишини сўради. «Халқимизнинг табиати шундай: ҳеч ким бирор идорага бесабаб келмайди, мажбур бўлмаса муаммосини ошкор қилмайди. Кимдир давлат ҳокимияти ёки бошқаруви органига келдими, демак, уни қандайдир савол ёхуд масала ўйлантираётган бўлади. Шуни ҳисобга олиб, ҳар бир раҳбар одамларни тинглай билиши, уларнинг кўнглига қулоқ тутиши шарт. Бу унинг асосий вазифаси, бурчи ҳисобланади», — деди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. Хабарда айтилишича, сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли жабҳаларига оид ўттизга яқин муаммоли масалалар тингланган. Уларнинг 12 таси шу ернинг ўзида ҳал этилган. 5 та масала бўйича тегишли идоралар раҳбарларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинган. Шунингдек, айрим саволлар бўйича зарур тушунча ва тавсиялар берилган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви