Абдулла Ориповнинг аҳволи оғир! Устознинг саломатлигини сўраб дуо қилайлик!

Интернет сайтларида буюк шоиримиз, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповнинг аҳволи оғир эканлиги, айни дамда кома ҳолатида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шоир Муҳаммад Исмоил эса ўзбек халқининг буюк фарзандининг тузалиб кетишини тилаб, дуо қилишимиз кераклигини таъкидлаб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича коммент қолдирган:
“Ассалом алайкум аҳли жамоа! Ассалом алайкум ҳурматли яхшилар! Ўзбек элининг асл фарзанди, мустақил давлатимиз мадҳиясининг муаллифи, замонамизнинг Навоийси, Ўзбекистон халқ шоири, давлат мукофотлари совриндори, миллатимизнинг фахри-ифтихори,миллатимиз маънавиятининг энг катта устуни, буюк шоиримиз Абдулла Орипов мана бир неча ўн кунлардан буён биздан бир неча минг чақирим олисда даволанмоқдалар. Келинглар, улуғ устозимизни дуо қилайлик. Ҳаммамизнинг жонимиз омонат. Ҳаммамизнинг бир нафасда ёниб ўчгувчи ҳолимиз бор. Бугун бормиз, эртага бормизми йўқмизми ёлғизгина Яратган парвардигоримизгагина аён. Бу ҳол айниқса хаста ва заиф, бемор чоғларимизда яққол билинади. Келинглар, бугун мана шундай бемор бўлган буюк устозимизни, ўз шеърлари билан юрагимизда бир умр машъала ёқиб келган, онгимизда инқилоб туйғусини уйғотган, ўзбекдай буюк халқ ким эканлигини танитган, миллат деган қутлуғ калом нима эканлигини англатган аллома шоиримизни дуо қилайлик. Ишонаман, менинг, сизнинг, ҳар биримизнинг шу азиз инсонга атаб чин дилдан қилган дуо-ю илтижоларимиз албатта ижобат бўлади. Илоҳо устозимизнинг умрлари узоқ бўлсин, шифо-ю комил топиб тез орада эсон-омон, соғ саломат, ўйнаб-кулиб бағримизга қайтиб келсинлар! Ҳали кўпгина асарлар ёзиб адабиётимиз осмонини янада ёрқинроқ, файзлироқ, гўзалроқ бўлишида ўз хиссасини қўшаверсинлар. Биргина сўз билан бўлса ҳам улуғ устозимизни дуо қилишингизни ўтиниб, ёлвориб сўрайман. Яратган ягона Аллоҳим! Улуғ устозимизнинг умрини узоқ қил!”

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви