Яқин 5 ой ичида муҳим воқеа: бу Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида биринчиси!

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги авиақатновлар 2017 йилнинг биринчи ярмидан бошлаб йўлга қўйилади, деди Uzbekistan Airways бош директори Валерий Тян Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент ва Душанбе ўртасидаги ҳаво рейси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг ёзги жадвалига киритилиши режалаштирилмоқда.
«Эҳтимол, бу парвоз бундан илгарироқ амалга оширилиши ҳам мумкин, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд», — дея таъкидлади Валерия Тян. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ёзги жадвали март охиридан октябргача амал қилади. Икки мамлакат ўртасидаги узоқ кутилган биринчи рейси яқин беш ой ичидаёқ амалга оширилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, яқинда Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода парламентдаги чиқиши чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш бўйича ҳукуматлараро келишув лойиҳасини тайёрлаганини маълум қилганди. Лекин у маълум бир санани айтмаган. Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилнинг кузида тўхтатилган бўлиб, 200 йилда Ўзбекистон Тожикистон билан виза тартибини жорий қилганди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви