Абдулла Орипов билан боғлиқ таъсирли ҳаётий воқеа

Бир пайтлар марҳум шоиримиз Абдулла Орипов Кореяга борганида уни маҳаллий сотувчилардан бири корейс деб ўйлаган экан. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил фейсбукдаги саҳифасида қуйидагича ёзади:
«Бу воқеани улуғ устоз Абдулла Орипов сўзлаб берган эди:
– Бир куни Кореяга, бутун дунё шоирлари халқаро анжуманига чақириб қолишди. Борсак, Совет Иттифоқидан икки киши эканмиз. Русларнинг машҳур шоири Андрей Вознесенский ва мен. Русчани унча-мунча билганим учун иккимиз ҳамроҳ бўлиб, қадрдонлашиб юрдик. Анжуман гулдурос қарсаклар билан ўтди. Бироз бўш вақт қолганди, кўча кездик, магазин томоша қилдик, бозор айландик. У-бу оламиз деб чамалаб турсак, бир корейс, бир туфли кўтариб юрган экан, кўзимга жуда чиройли кўриниб, харидор бўлдим. Лекин уни қандай олиш керак, нарх-навоси қанча, савдони қандай пишириш керак. Таваккал деб русча гапириб кўрсам, “Нима деяпсан?” – дегандай “им” қоқади. Ўзбекча гапирсам, тушунмаяпман дегандай, қулоғини тутади. Алай-балай деб, имо-ишора қилсам, бир пайт тутоқиб, бақириб кетса бўладими, оғзидан тупук сачрайди, жаҳл қилади, ўқраяди, ғазабдан юзлари қизариб тутоқади, индамасанг дўппослайдиган важоҳати бор. Нима дейишга ҳайронман. “Ол-э”, матоҳингни деб кетворай десам, кетқазадиган шашти йўқ. Андрей Вознесенский
инглизчани билар экан, охири “Нима гап?”, деб
инглизча гапириб қолди. Корейс ҳам эринмай бир
инглизчани биладиган одамни топиб келди. У одам бизнинг Совет Иттифоқидан келган шоир эканимизни пойафзал сотувчига тушинтирди шекилли, бир дамда попуги пасайиб, ҳовридан тушиб, чўккалаганча кечирим сўрашга тушди. Туфлини ҳам қўлтиғимга қисиб, “Олиб кетавер, олиб кетавер, бепулга совға қилдим”, дея имо-ишора қилади.
Охир-оқибат сўраб-суриштиришимиздан кейин маълум бўлдики, сотувчи мени корейс деб ўйлаган, “Нега ўз она тилинг бўлган корейс тилини унутиб юбординг, энди сен ҳам одам бўлдингми, сенга туфли хайф, сен хиёнаткор баттолсан!” – деб дарғазаб бўлиб, мендек нобакор болани катта қилган ота-онамнинг гўрига ғишт қалаётган экан.
Андрей Вознесенский исёнкор, миллатпарвар, эркин қарашларга мойил шоир эди. Корейснинг бу хулқ атвори унга жуда маъқул келди. Корейснинг елкасига қўл ташлаб анчайин яхши гаплар айтиб юпатди. Менга ҳам, “Тилни ҳурмат қилишни, миллатни ҳурмат қилишни, ўз она тилимизни йўқотсак бир чақага қиммат одам бўлиб қолишимизни мана шу корейсдан ўрганишимиз керак экан”, деди. Андрей Вознесенский доимо шарф тақиб юрар эди. Бўйнидаги шарфни ечди-да, ўз тилига эҳтироми учун, миннатдорлик тариқасида корейсга совға қилиб юборди».

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви