Шавкат Мирзиёевдан қишлоқлар учун янги ташаббус: 4 минг километр, 3 миллион 200 минг аҳоли ва 84 фоиз кўрсаткич

Мирзиёев сайловолди дастурида бугунги кунда ўз ечимини кутиб турган ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон миқёсидаги қатор мақсадли дастурларни амалга ошириш, хусусан қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилган

Табиий сув заҳиралари ниҳоятда чекланган Ўзбекистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу йўналишда ўтган даврда мамлакатимизда катта ишлар қилинган бўлса-да, айни пайтда аҳолимиз сони ўсиб, охирги 25 йилда 10 миллионга кўпайгани, ўнлаб янги-янги қиш­лоқ ва шаҳарчалар пайдо бўлаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, мавжуд вазият бу борада кечиктирмасдан, самарали чоралар кўришни талаб этмоқда, деб хабар қилган ЎзЛиДеп матбуот-хизмати. «Бу вазифаларни амалга ошириш учун Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш ҳамда Молия вазирлиги ҳузурида «Тоза сув» махсус жамғармасини тузиш кўзда тутилмоқда», — дейилган хабарда. Таъкидланишича, келгуси беш йил давомида қарийб 9 минг километрлик ичимлик суви тармоқлари, 1 минг 400 та қудуқ ва 3 минг 600 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади. Бу эса Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятларида 3 миллион 200 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва мамлакатимизда ушбу кўрсаткични 67 %дан 84 %га етказиш имконини беради.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви