Футбол майдонида ўлдирилган 6 ҳакам

Якшанба куни Мексикада ҳаваскор жамоалар ўртасидаги ўйинда ҳакам футболчи томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик. Шу муносабат билан Maydon.uz сайти ҳакамларнинг майдонда ўлими билан боғлиқ бошқа воқеаларни ҳам эсга олди.

“Калла қўйиш”нинг оқибати
Мексиканинг Тулансинго шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўйинида футболчи Рубен Ривера Васкес ўзига қизил карточка кўрсатган 59 ёшли ҳакам Виктора Трехони ўлдирди.
Васкес майдонда четлатиши билан ҳакам ёнига бориб, боши билан унинг юзига қаттиқ зарба берди. Ерга йиқилган ҳакам нафас олишдан тўхтади ва тиббий ходимлар ҳам унга ёрдам бера олмади. Хабар қилинишича, футболчи воқеа жойидан қочиб, яширинган. Уни полиция қидирмоқда.

Тўппончам қани?
Аргентинанинг Кордова шаҳрида 48 ёшли ҳакам Сесар Флорес футболчини майдондан четлатди. Норози қиёфада кийиниш хонасига йўл олган футболчи бир неча дақиқадан сўнг қўлида тўппонча билан майдонга қайтади ва ҳакамга қарата уч марта ўқ узади. Афтидан, қотил тўппончадан отиш бўйича яхшигина тажрибага эга бўлган: ўқлар Флореснинг бўйни, кўкрак қафаси ва бошидан жой олганди.
Бунинг натижасида рефери воқеа жойида ҳалок бўлди. Футболчи ҳам бироз жароҳатланди, бироқ жиддий эмас. У дастлаб ишқибозлар орасига беркинди ва ҳали ҳамон қидирувда. Футболчининг исми ва жамоа номи ҳалигача сир тутилади.

Жазодан қочиш учун
АҚШнинг Мичиган футбол лигаси ўйинчиси Бассель Саад ўйин вақтида рақибни ҳақорат қилди ва ҳакам унга қизил карточка кўрсатмоқчи эканини кўрди. Жазодан қочишни мақсад қилган Саад унинг томоғига қараб уришдан бошқа нарса ўйлаб тополмади. 44 ёшли арбитр икки кундан сўнг шифохонада вафот этди. Футболчи эса 15 йилга қамалди.

Ўсмирлар қасоси
Яна бир ваҳшийлик 2012 йилда Нидерландия ўсмирлар чемпионати доирасида “Бюйтен Бойз” ва “Нойв Слотен” жамоалари ўртасидаги баҳсда кузатилди. Ҳар ҳафта маҳаллий турнирларда ишловчи 41 ёшли Ричард Новейхузен шу куни ён ҳакам вазифасини бажарганди. Иккинчи таймда унинг қарорларидан норози бўлган меҳмон жамоа аъзолари ҳакамга ташланди ва унга кучли зарбалар бера бошлашди. Ричард қочишга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ аламзада ўсмирлар уни ушлаб олиб, ана саваладилар. Ўйиндан кейин ҳакам шифокорларга мурожаат қилди. Аммо унга ҳеч қандай ёрдам беришнинг имкони бўлмади. Ричард жароҳатлар натижасида оламдан кўз юмди. Полиция шу куни ҳужум уюштирган уч футболчини қўлга олди, улар 16 ёшдан катта эмасди. Ҳар бир футболчи жамоадан четлатилди, клуб эса мусобақадан чиқариб юборилди. Мазкур ҳолатнинг энг фожиали томони, ушбу ўйинда вафот этган ҳакамнинг ҳам ўғли қатнашганди ва барчасини ўз кўзи билан кўрганди.

Ҳаммасига карточка сабаб
Футбол майдонида асосий тажовузкорлар кўпинча вояга етмаган футболчилар бўлади. Номи ҳамон сир тутиладиган АҚШлик футболчи ўзига сариқ карточка кўрсатган 46 ёшли Рикардо Портильонинг юзига зарба бера бошлайди. Бунинг натижасида арбитр касалхонага ётқилади. Бироз вақт ўтиб комага тушади ва ундан чиқмайди. “У ҳеч қандай асоссиз отамга ташланди. Агар у бутун умрини қамоқда ўтказса ҳам, бу етарли бўлмайди. Чунки нима қилинганда ҳам отам қайтмайди”, – даганди ҳакамнинг қизи Жоаннна. Қотил режалаштирилмаган қотиллик учун жазо олган.

Қўрқинчли фильм сюжети
Ҳеч қандай шубҳасиз қўрқинчли фильм сюжетига асос бўлиши мумкин бўлган воқеа Бразилияда, ҳаваскор жамоалар ўртасидаги ўйинда содир бўлган.Футболчи Хосемир Сантос Абреу ҳакамни ҳақорат қила бошлади ва кейин муштларини ишга солди. 20 ёшли рефери Отавио Жордао да Силва ўзини ҳимоя қилиши кераклигини тушуниб етди ва пичоқ чиқариб, футболчига қараб урди. Хосемир шифохонга етиб бора олмай, йўлда вафот этди. Бундан ҳам ёмони кейин содир бўлди. Абреунинг дўстлари ва жамоадошлари ҳакамга ҳужум қилишди ва уни боғлаб, ўлар даражада калтаклашди. Сӯнгра танасини қўл оёқлардан айириб, бошини чўпга қадаб, майдон ӯртасига жойлаб қўйишди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви