Путин янги АҚШ президентини қандай табриклайди?

АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтади. Демократик партиядан — Хиллари Клинтон, республикачилардан — Дональд Трамп ушбу лавозимга даъвогарлик қилишмоқда

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Владимир Путин янги сайланган АҚШ президентини табриклашда қандай шаклда табриклашини ошкор этишни хоҳламади. Песковга кўра, аввалига овоз бериш натижаларини кутиш керак.
АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтади. Демократик партиядан — Хиллари Клинтон, республикачилардан — Дональд Трамп ушбу лавозимга даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, конгресс ва маҳаллий ҳукумат органларига сайловлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. «Табриклашнинг турли шакллари мавжуд, лекин дипломатик амалиётда энг кенг тарқалгани — қутлов телеграммалари ҳисобланади. Кўпинча айнан шундай амалиёт қўлланилади. Президент Путин қайси шаклни танлашини аниқ айта олмайман», — деб айтган Песков, журналист саволларига жавоб берар экан. Россия президенти матбуот-котибининг сўзларига кўра, Американинг янги раҳбарига табрикнома айнан қайси кунда йўлланилиши ҳам ҳозирча номаълум. «Келинг, аввал натижалар эълон қилинсин — улар маълум бўлмасидан туриб, яъни «подадан олдин чанг чиқариш» бир оз нотўғри», — деб қўшимча қилган Песков.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви