«Кампир Хиллари дам олсин» ёхуд сиёсатчилар Трамп ғалабаси ҳақида

Сўнгги маълумотларга кўра, демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон Трампга қўнғироқ қилиб, ўз мағлубиятини тан олган
Американинг энг «муҳим» штатлардидаги сайловчилар Трамп учун овоз беришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Ҳатто, демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон Трампга қўнғироқ қилиб, ўз мағлубиятини тан олган ҳолда, рақибини ғалаба билан табриклаган. Интернет оламида сўнгги дақиқаларда омма эътиборига ҳавола қилинаётган шингил янгиликларни ва машҳурлар табрикларини келтириб ўтамиз.
Хилларининг тарафдорлари юм-юм йиғлашмоқда
Демак, айни вақтда Хиллари Клинтоннинг тарафдорлари унинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасини кўзда ёш билан тарк этишмоқда. «Улар тунд кайфиятда, кўзларида эса ёш қалқмоқда. Клинтоннинг ўзи эса бугун сайловчилар олдида чиқиш қилмаслигини маълум қилди. Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, сайловларда республикачи Дональд Трамп ғолиб чиқиши эҳтимоли анча юқори».
«Кампир Хиллари дам олсин»
Россиянинг ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский эса «Кампир Хиллари энди дам олсин», — дея таъкидламоқда.
Владимир Жириновский «АҚШ президентлик сайловларида энг яхши номзод ғолиб чиқмоқда: у Россияни уруш очиш билан қўрқитгани йўқ, ахир америкаликлар ҳам тинч-осуда ҳаётни хоҳлайди», — дея таъкидлаган Жириновский.
Трамп — сенсация-одам
Хўш, миллиардернинг ўзи ўз ғалабаси ҳақида нима дейди? «Эҳтимол, кейинчалик одамлар буларнинг барчаси бекорга бўлмаганини тушуниб етар. Эҳтимол, тўрт ёинки саккиз йилдан кейин «Ҳа, ўшанда тўғри қарор қабул қилинган экан», дерсиз»…
Рига эса ШОКда!
Лативия ТИВ собиқ раҳбари Трампнинг АҚШ президентлигига сайловларда ғалаба қозонганидан ҳамон ҳайратдалигини яширмади. «Оламшумул хабар. Лекин тан олишдан ўзга чорамиз йўқ. Бу кўплаб молиявий секторлар, аксарият давлатлар, шу жумладан Латвия учун ҳам кутилмаган, ҳайратомуз хабар бўлди. Бир неча ой ичида Трампнинг раҳбарлик услубини тушуниб етишимиз керак бўлади. Ҳозирча бу саволимизга аниқ жавоб йўқ, воқеа қандай ривож топишини кутамиз», — деб айтмоқда Латвия ТИВ собиқ раҳбари Артис Пабрикс.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви