Трампнинг ўзини қўллаб-қувватламаганларга мурожаати: “Биз буни уддалашимиз зарур”

АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонган республикачи Дональд Трамп нутқ ирод қилди. У америкаликларни ранжитмасликка ва уларни ўз танлови учун афсуслантирмасликка ваъда берди. У АҚШнинг иқтисодини кўтариш ва мамлакатни дунёнинг энг кучли иқтисодига эга мамлакатга айлантириш учун ишлашини таъкидлаган.У ўзини қўллаб-қувватлаган барчага, оиласи аъзолари ва барча тарафдорларига миннатдорчилик билдирган.«Мен мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқарога, барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда бераман. Бу мен учун жуда муҳимдир. Мени қўллаб-қувватламасликка қарор қилганларга эса, булар озчилик эмас эди, ёрдам сўраб мурожаат қилмоқчиман. Биз биргаликда ишлаб, буюк давлатимизни бирлаштира оламиз. Биз мамлакатимиз тақдирини ўз қўлимизга олишимиз даркор, биз кучли, жасур ва жиддий бўлишимиз керак», —деган фикрларни билдирган Дональд Трамп.«Америка энди ҳеч қачон энг яхшисидан бошқасига рози бўлмайди. Биз мамлакатимизга унинг асл қисматини қайтаришимиз ҳамда қўрқмасдан катта ва дадил орзу қилишимиз керак. Биз буни уддалашимиз зарур. Биз мамлакатимиз ҳақида, ажойиб нарсалар ҳақида, муваффақият ҳақида орзу қиламиз», деган у америкаликларга мурожаат қилиб.Трамп жаҳон ҳамжамиятига юзланган.«Америка ўзи билан яхши муносабатда бўлишни истаган барча халқлар билан муносабатларни яхшилайди. Мен жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб айтмоқчиманки, биз Америка манфаатларини энг юксакка қўямиз, бироқ ҳар нарсага — барча одамлар ва барча халқларга адолат билан ёндашамиз. Биз хусумат эмас, муроса йўлини; низо эмас, ҳамкорликни излаймиз», деган у.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви