Ниҳоят, тан оладиган мард чиқди: “Ўзбекистонда футбол инқирозга юз тутмоқда”

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси, ўз вақтида Москванинг «Спартак» жамоаси аъзоси бўлган, айни вақтда Тошкентнинг «Обод» клубини бошқараётган мутахассис Жаъфар Ирисметов Россиянинг «Чемпионат» нашрига интервью берди.
У россиялик мухбир Марк Бессонов билан суҳбат давомида унинг ўзбек футболи ҳақида саволига ҳам жавоб қайтарган ва Ўзбекистонда футбол ривожланмаётганини қайд этган.
«Менинг ҳисоблашимча, кейинги йилларда бизнинг футбол сўнгги йилларда ривожланмаяпти, аксинча орқага кетмоқда. Болалар ва ўсмирлар футболи оқсамоқда. Мана ёшлар терма жамоаси мундиалга чиқа олмадик, ахир биз сўнгги йилларда жамоамизни Жаҳон Чемпионатларида кўришга одатланиб қолгандик», деган Олий лига дебютанти мураббийи.
Қайд этиш керакки, бундан олдинроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Самвел Бабаян яқиндагина шу нашрга интервью бериб, маҳаллий футбол ўсиб бораётгани ҳақида айтиб ўтганди. Журналист эса бошқа бир ўзбекистонлик мураббийдан ҳам шу ҳақда сўрашга қарор қилганди.
Шу билан бирга у Ўзбекистон терма жамоасининг Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга эканини айтган.
«Тўғри, Бабаян натижа кўрсатмоқда, лекин Эронга қарши сўнгги ўйинда муаммоларимиз кўриниб қолди. Ўзбекистон термасига савияли футболчилар етишмайди. Аҳмедов ва Денисов бутсаларини михга илгач, уларни ким алмаштиради? Мен ўз чемпионатимни ёмон билмайман, шу ерда ишлаяпман. Лекин айтишим керакки, термани кучайтириши мумкин бўлган ҳеч ким йўқ», — дея қайд этган Ирисметов.
Ирисметов футболчи сифатида Ўзбекистон чемпиони, мамлакат Кубоги соҳиби ҳисобланади. У бир мавсумда гол уриш бўйича Ўзбекистон чемпионати рекордчисидир (37 учрашувда 45та гол). У «Спартак»дан ташқари, Россия, Қозоғистон ва Украина чемпионати жамоалари сафида ўйнаган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви