Трамп террорчиларнинг ҳомийсини ошкор қилди!

АҚШдаги президентлик сайловлари Республикачилар партиясидан номзод — Дональд Жон Трампнинг мутлақ ғалабаси билан якунланди. 70 яшар бизнесмен Қўшма Штатларнинг 45-президентига айланди
Владимир Ардаев, «Россия сегодня» Халқаро ахборот агентлиги шарҳловчиси АҚШ президентлиги учун олиб борилган сайловолди кампанияси шу даражада қизғин кечди-ки, кураш Американинг икки асосий партияси ўртасида эмас, балки бир-бирини айблаш ва ҳақоратлаш учун бисотидаги бор гапини аямайдиган икки шахс ўртасида боряптимикин, деган фикр ҳам пайдо бўлди. Шу билан бирга, номзодларнинг ҳар бири ўз сайловолди дастурини тақдим этди. Хиллари Клитон ва Дональд Трамп Америка эндиликда қайси йўлдан бормоғи кераклиги, давлат иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти, ички ва ташқи сиёсатида қандай ўзгаришларни амалга ошириш зарурлиги борасида ўз сайловолди дастурларида фикр билдириб ўтдилар. Хўш, Дональд Трамп америкаликларга қандай ваъдалар берган эди?
1. Россия билан муносабатларни нормаллаштириш Трампга кўра, президент сайловларида ғолиб чиққудек бўлса, у Россия билан муносабатларни нормаллаштиради ва шахсан Владимир Путин билан яхши алоқа ўрнатади. Трамп «ИД» террорчиларига қарши ҳамкорликда курашиш, Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш ва бошқа минтақавий муаммолар ечимини топиш учун ҳам Москва билан алоқа қилиш лозим, деган фикрда. Ушбу мақсадларга етишиш йўлида, у ҳатто, Украина, Суриядаги исёнчилар ва ҳатто, НАТОга аъзо европалик етакчилар ёрдамидан ҳам воз кечишга тайёр. Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинни «ҳақиқий етакчи» деб ҳисоблайди. «Путин америкалик сиёсатчилардан фарқли ўлароқ мамлакатни ҳаққоний бошқаради», — деган эди у.
2. Ислом террорчилигини йўқотиш Дональд Трамп ислом террорчилигини илдизи билан қуритишга сўз берган. Миллиардернинг сўзларига кўра, АҚШ ҳозирга қадар ўз олдида турган таҳдидларни қандай йўқ қилган бўлса, «ислом террорчилигини ҳам худди шу тарзда йўқ қилиши» шарт. Трамп президент курсисига ўтириши билан радикал ислом тарғиботига қарши курашувчи халқаро анжуманни чақирмоқчи. Сиёсатчи ушбу курашда АҚШга Яқин Шарқ давлатларидан — аввало Исроил, сўнгра Иордания ва Миср иттифоқдош бўлишини айтиб ўтган. Трамп нафақат «ИД», балки «Ал-Қоида»ни ҳам буткул йўқ қилиб ташлаб, «ХАМАС» ҳамда «Ҳизбуллоҳ» сингари террорчилик уюшмалари молиявий манбаларини қуритишга ваъда берган. Трамп фикрига кўра, ислом террорчилигининг бош ҳомийси бу — Эрон.
3. Американи нолегал иммигрантлардан тозалаш Дональд Трампнинг иммиграция қонунчилигида радикал ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таъкидлари катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Америка миллиардери ва телебошловчи Доналд Трамп. Америкадаги нолегал иммигрантларни амнистия қилишга ва уларга АҚШда қолиб яшаш имконини берувчи ҳужжатларни беришга ваъда қилган Клинтондан фарқли ўлароқ, Трамп, мамлакатдаги 11 миллион нолегалларни чиқариб юбориши ҳақида жуда кўп гапирган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, уларнинг тенг ярми тез кунларда Американи тарк этади. Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш истаги ҳамда ислом динига амал қилувучи кишиларга Америка эшикларини ёпиши тўғрисидаги гаплари эса омма орасида катта жанжалларни келтириб чиқарган эди.
4. Марихуанани легаллаштириш Штатлар қандай сиёсатни юритишларидан қатъий назар, Трамп, президент бўлиб сайлангудек бўлса, бутун мамлакат бўйлаб енгил гиёҳванд моддаларни легаллаштиришга ваъда берган. Трампга кўра, нашани «ундан фойда олиш учун» сотиш лозим. Кейинчалик у юқоридаги гапларни ҳазил тариқасида айтганлигини маълум қилган бўлса-да, аммо нашадан тиббий мақсадларда фойдаланиш — нормал ҳолат эканини таъкидлаган.
5. Ўлим жазосини сақлаб қолиш Трамп ўлим жазосини сақлаб қолиш, қолаверса, полициячиларни ўлдирган кишиларга нисбатан олий жазони қўллаш тарафдори. Бундан ташқари, Республикачи, Кубада Гуантанамо қамоқхонасини сақлаб қолиш ва террорчиликда айбланаётган шахсларга нисбатан «кескин» тергов чораларини қонунлаштириш керак деган фикрни қўллаб-қувватлайди.
6. Коррупцияни енгиш ва ОАВ кучини сусайтириш Клинтоннинг тарафдорлари кўзда ёш билан тарқалмоқдалар, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Трамп медиа ресурсларнинг монополия қилинишига кескин қаршилик кўрсатишини айтиб ўтган. «Монополлаштирилган медиа ресурслар жамоатчилик фикрини муайян сиёсий кучлар фойдасига буриб юбориши ҳеч гапмас», — деб таъкидлаган у бу борада.
7. Солиқларни камайтириш Ўзининг сайловолди дастурида Трамп барча америкаликлар учун солиқ ҳажмини енгиллаштириш ваъдасини берган. 8. Obamacare дастурини йўқ қилиш Трамп ўз президентлигининг илк кунидаёқ соғлиқни сақлаш соҳасида Obamacare сифатида барчага маълум бўлган ислоҳот дастурини йўқ қилишга ваъда берган. Бу дастур ўрнига, республикачи фармацевтика компаниялари «шаффоф нархлаш» деган тушунчага амал қилишларига эришмоқчи. Трамп, шунингдек, кекса ва ижтимоий муҳофазага муҳтож америкаликлар учун тиббий дастурларга сарф-ҳаражатларни камайтирмасликка ваъда берган. 9. Камбағал оила фарзандлари учун обрўли мактаблар эшигини очиш Дональд Трамп фикрига кўра, Американинг исталган оиласи, ўз даромади даражасидан қатъий назар, ўз фарзандига мактаб танлаш имконига эга бўлмоғи лозим. Трамп камбағал оиладан бўлган болаларга, улар ота-оналари томонидан танланган мактабларда таълим олиш имконига эга бўлишлари учун 20 миллиард доллар федерал грант ажратишга ваъда берган.
10. Фойда келтирмайдиган келишувлардан воз кечиш Трамп АҚШдаги меҳнат бозорида иш ўринлари яратилишига хизмат қилувчи савдо битимларинигина қўллаб-қувватлашини билдирган. Бундан ташқари, Трамп ташқи сиёсат соҳасида қатъий сиёсат юритиш истагида. У президент курсисини эгаллаши билан Хитойни «валюта манипулятори» деб эълон қилиб, Америка корпорациялари хорижда ишлаб топган капиталларни АҚШга қайтаришни режалаштирмоқда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви