Трамп Ўзбекистон билан қандай муносабатда бўлишини айтди!

Американинг 45-президенти, интервью давомида Америка манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйишини ва шу билан бирга, дунёдаги барча мамлакатлар билан адолатли муносабат ўрнатиб, адолатли иш юритишини айтган
АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Американинг The Wall Street Journal нашрига интервью берди, деб ёзмоқда РИА Новости. Нашрда таъкидланишича, Трамп суҳбат давомида президентлик лавозимида биринчи ҳафтада амалга оширишни режалаштираётган мақсадлари ҳақида гапирган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп, 8 ноябр куни ўтказилган сайловларда ғолиб чиққан эди. Сайловчиларнинги расмий овоз бериш жара1ёни 19-декабрда бўлиб ўтади, 2017 йилнинг 6 январида эса АҚШ конгресси сайлов якунларини тасдиқлайди. Сайланган президент ўз ваколатларини 20 январ куни расман қабул қилиб олади. Трамп президентликнинг дастлабки ҳафтасида, энг аввало, соғлиқни сақлаш ва янги иш ўринларини яратиш масалалари, чегарадаги хавфсизлик ва солиқ ислоҳоти билан жиддий шуғулланишини маълум қилмоқда, деб ёзган нашр. Клинтонлар билан муносабати Республикачи, сайловолди кампаниялари давомида, мабодо АҚШ президенти этиб сайланса, Давлат котиби лавозимида шахсий сервер орқали ёзишмаларни амалга оширган Хиллари Клинтон электрон почтаси иши бўйича махсус прокурорлик лавозимини ташкил этиши ҳақида бир неча марта гапирган эди.
Америка нашрига берган интервьюсида эса, президент этиб сайланган Трамп, айни дамда «Клинтон мактублари» можароси ҳақида кўп ҳам ташвиш чекмаётганини айтиб ўтган. «Мен ҳозирда кўп ва хўб ўйлаётган муаммо бу эмас», — деган Трамп нашрга берган интервьюсида. Бундан ташқари, CBS телекомпаниясига берган интервьюсида, Дональд Трамп қачонлардир маслаҳат олиш учун Билл Клинтонга мурожаат қилиши мумкинлигини ҳам инкор этмаган. Шунингдек, Трамп АҚШнинг собиқ президенти оиласига «истеъдодли оила» деб баҳо берган. Обамадан мерос Трамп, амалдаги президент — Барак Обама томонидан соғлиқни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга нисбатан ҳам ўз муносабатини билдириб ўтган. У Обама билан суҳбатдан сўнг, ушбу қонунга тегишли қатор низомларни кучда қолдириши ҳақида ўйлаётганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин, миллиардер, Обама амалга оширган ислоҳотни «фожиа» деб атаб, уни тўлалигича бекор қилмоқчилигини маълум қилган эди. Путинга қўнғироқ Wall Street Journalнашрига берган интервьюсида, Трамп тез орада Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатини амалга оширишни режалаштираётгани ҳақида гапириб ўтган. Трамп, шунингдек, Россия етакчисидан «ажойиб» мактуб олганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўзининг оммавий чиқишлари ва интервьюларида, Трамп, Россия ва АҚШ «келишиб» олса яхши бўлиши ҳақида жуда кўп гапирган. АҚШнинг янги сайланган президенти «Путин, Россия билан яхши, жуда ҳам яхши муносабатлар ўрнатишга умид қилаётганини» айтган. Трамп, шунингдек, Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиш масаласини кўриб чиқиш ниятида эканлигини маълум қилган. Американинг 45-президенти, интервью давомида Америка манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйишини ва шу билан бирга, дунёдаги барча мамлакатлар билан адолатли муносабат ўрнатиб, адолатли иш юритишини айтган.

Manba: sputnik

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви