Абдулла Ориповнинг нега Тошкентда дафн этилгани маълум бўлди

«Қалампир.уз» сайти марҳум шоиримиз Абдулла Ориповнинг дафн этилиши тафсилотларига ойдинлик киритиш мақсадида шоирнинг қизи Юлдуз Орипова билан боғланди. Юлдуз Орипова Абдулла Ориповнинг Тошкентда дафн этилишини қуйидагича изоҳлади:
Отамни даволанишга жўнатар эканмиз, уларнинг ҳаётдан кўз юмишлари хаёлимизга ҳам келмаганди. Ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди…
Падари бузрукворимиз вафот этганларидан сўнг, уларни қаерга дафн этиш борасида катталар, амакиларим, оиламиз, биз фарзандлари, қавму-қариндош, жуда кўп ўйладик. Маслаҳатлашган ҳолда уларни Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига, устозлари Ғафур Ғулом, сафдошлари Жуманиёз Жабборов, Эркин Воҳидовларнинг ёнига дафн этишга қарор қилдик.
Тўғри, улар бизнинг отамиз, аммо фақатгина ўзимизни ўйлаб, уларни Қашқадарёга дафн эта олмасдик. Отамизни ижод аҳли, халқ жуда хурмат қилади. Зиёратга борувчиларни қийнаб қўймаслик учун ҳам шундай қарорга келдик. Ахир ҳамма ҳам исталган маҳал Қашқадарёга бора олмайди. Олис йўл, топиш ҳам мушкул бўлади. Бундан ташқари, биз оиламиз билан Тошкентда яшаймиз. Отамизнинг ёнимизда, яқинимизда бўлишларини истадик. Отажоним ҳар биримизнинг қалбимизда. Уларни жуда соғинаяпмиз…
Ҳовлимизнинг тўрига отамизнинг портретларини жойлаштириб, атрофни гуллар билан ўраб қўйганмиз. Шу вақтгача хонадонимизда ҳеч ким буни расмга туширишга жазм қилмаганди, онажоним менга рухсат бердилар… Илоҳим охиратлари обод бўлсин, қабрлари нурга тўлсин. Уларни жуда яхши кўрамиз. Соғиндик, ота…

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви