Наҳотки?! Трамп президентликдан маҳрум бўлиши мумкин!

Таниқли америкалик таҳлилчи ва сиёсатшунос Аллан Лихтман 1984 йилдан бери бўлажак сайловларда ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиб келар эди. У бу йилги сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонишини башорат қилган эди.

Новости из мира высоких технологий на HiTech24.News
The Washington Post газетасининг ёзишича, Аллан Лихтманнинг фикрича, Трампнинг партиядошлари бўлмиш Республикачилар Оқ уйнинг янги раҳбарига импичмент эълон қилади ва охир-оқибат АҚШ президенти лавозимини вице-президент Майкл Пенс эгаллайди. Чунки республикачилар Трампнинг президент бўлишини истамас экан.

Дарҳақиқат, АҚШда бу галги президентлик сайлови аввалгиларига нисбатан энг шов-шувли бўлди. 8 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда республикачилар партиясининг номзоди Дональд Трамп ғалаба қозонди. Бироқ сайловчиларнинг сони бўйича энг кўп овоз Хиллари Клинтонга берилди. 59,8 миллион киши Хиллари Клинтон учун, 59,6 миллион киши эса Дональд Трапм учун овоз бергани айтилади. Таҳлилчиларнинг фикрича, АҚШ тарихида тўрт марта кам овоз тўплаган номзод (1876 йилда Р. Хейз, 1888 йилда Б. Гаррисон, 2000 йилда кичик Жорж Буш ва нихоят бу йил Дональд Трамп) АҚШ президенти этиб сайланган.

Айни дамда мамлакатнинг турли шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. АҚШ замонавий тарихида президентлик сайловларидан кейин бу каби оммавий норозилик намойишлари кузатилмаган эди. Ҳатто 2000 йилда республикачи кичик Жорж Буш сайловчилар овозини кўп олган демократлар вакили Альберт Гор устидан ғалаба қозонганидан кейин ҳам оммавий намойишлар ўтказилмаган эди. Нью-Йоркда минглаб кишилар қуйи Манхэттенни эгаллаб олди. Чикагодак ҳам шундай вазмиятни кузатиш мумкин. Сиэтл, Филадельфия, Бостон, Портленд, Финикс, Ричмонд, Лос-Анжелесдаги намойишлар телевидение орқали кенг намойиш этилмоқда. Айрим намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди.

Президентлик сайлови 8 ноябрда бўлиб ўтганига қарамай, АҚШ қонунларига кўра, Сайловчилар Ҳайъати 19 декабрда тўпланиб (иккинчи чоршанбадан кейин келадиган душанбада) расмиятчилик юзасидан президентни сайлайди. Конгресс эса келаси йилнинг 6 январида сайловчилар Ҳайьати қабул қилган қарорни тасдиқлайди.

АҚШда президентлик сайлови икки босқичда ўтказилади. Аввалига мамлакатдаги 50та штатнинг ҳаммасида умумхалқ овоз бериши бўлиб ўтади. Ғолиб сайловчилар Ҳайьатининг аъзолари тўплаган овозларни “тортиб олади”. Президент этиб сайланиш учун 538та овоздан 270 тасини қўлга киритиш керак бўлади. Дональд Трамп 290та овоз олди.

Сайловлардан кейинги вазиятни кузатаётган таҳлилчиларнинг фикрича, айни дамда АҚШ жамияти иккига бўлинган. 19 декабрда Сайловчилар Ҳайъати “8 ноябрда қабул қилинган умумхалқ қарорини ўзгартириши мумкинми?”деган савол ўртага чиқиб қолди. Кўпчилик, бунинг асло иложи йўқлигини айтмоқда. Аммо шунга қарамай, нима бўлганда хам Америка жамиятида бўлиниш юзага келгани таъкидланмоқда. Тўғри, АҚШ конституциясида Сайлов Хайъати аъзолари Хиллари Клинтон учун овоз беришлари тақиқланмаган. Бироқ улар бу ишни қилишга журьат топа олишмайди. Бу Америка демократиясига зиддир. Бунинг устига бу каби қарор билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Президентлик сайловларидан сўнг норозилик намойиши АҚШ тарихида атиги бир амарта 1876 йилда бўлиб ўтган эди. Ўшанда Республикачилар партиясининг номзоди Ратерфорд Хейс Демократик партиядан номзоди кўрсатилган Сэмюэл Тилденга қарши кураш олиб борган эди. Тилден сайловчиларнинг овози бўйича Хейсдан ўзиб кетди. Яъни Тилден 184 овоз тўплади. Хейс эса 165 овозга эга бўлди. Флорида, Луизиана ва Жанубий Каролина штатларидаги овозлар бахсларга сабаб бўлади. Орегон штатидаги битта овоз яроқсиз дея тан олинади. Ўшанда хокимиятни топшираётган республикачи президент Улисс Грант Флорида, Луизиана ва Жанубий Каролина штатларига федерал қўшинларни киритишга қарор қилади. Шундан кейин бу штатлардаги овозлар қайта хисоблаб чиқилади. Ғолиблик битта кўп овоз олган Хейсга насиб қилади. 1877 йилнинг февраль ойидан бошлаб Тилденни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшинлар пойтахт Вашингтонга ҳам киритилади. Март ойига қадар мамлакат деярли фуқоролар уруши ёқасига келиб қолади. 2 март куни 18- соатлик бахслардан кейин АҚШ Конгресси Ратерфорд Хейсни президент этиб тасдиқлайди. Инаугурация маросими федерал қўшинлар қуршовида Капитолий биносида бўлиб ўтади.

Орадан 12 йил ўтиб, 1888 йилги сайловда амалдаги президент-демократ Гровер Кливленд иккинчи муддатга ўз номзодини қўяр экан, сайловчиларнинг овози бўйича республикачилар номзоди Бенджамин Гаррисонни ортда қолдирган эди. Бироқ Сайловчилар Хайъатида Гаррисон 233 та овоз олиб президент этиб сайланади.

2000 йилда демократ Альберт Гор 51 миллион овоз берувчиларнинг (48,4%) ва 266 нафар Сайлов Хайъати аъзосининг овозини олади. Кичик Жорж Буш эса 50,4 миллион овоз берувчи (47,9%) ва 271 Сайлов Хайъати аъзосининг овозини олишга муваффақ бўлади. Гор ва унинг командаси бюллетенлар қўлда санаб чиқилиши керак деган талаб билан чиқади. Флорида штатидаги овозлар хал қилувчи аҳамият касб этди ҳамда Жорж Буш 500 та кўп овоз олади. Ўшанда Олий Суд республикачилар номзоди фойдасига хукм чиқарган эди.

1787 йилнинг 6 сентябрида Конвент президент сайланиши учун Сайловчилар Ҳайъатини тасдиқлади. Шу тариқа ҳар бир штат сайловчилари ягона блок бўлиб овоз берадиган бўлди.

Сайловчилар Хайъати сайловлар бўлиб ўтганидан 41 кундан сўнг тўпланади. Президент сайлаш учун вакиллар ўз штатларида йиғиладилар ва варақалар орқали президент ва вице-президент учун овоз берадилар. Рўйхат имзоланиб, тасдиқланади ва тамғаланган холда Сенат раиси номига юборилади. Президентликка сайлаш учун берилган овозларнинг кўп сонини тўплаган шахс президент бўлади. Агар ҳеч бир шахс овозларнинг кўп қисмини олмаса унда энг кўп овоз тўплаган шахслардан(президентликка сайлаш учун овоз берилганлар ичидан уч кишидан кўп бўлмаган) вакиллар палатаси дарҳол варақалар орқали овоз бериб президенти сайлайди. Сўнги бор Вакиллар палатаси 1824 йилда президентни сайлаган эди.

12-Ўзгартишга кўра, президенти сайлашда овозлар штатлар бўйича берилади. Ҳар бир штат вакиллиги бир овозга эга. Бундай холда штатларнинг учдан икки қисмидан иборат вакиллар палатаси аъзолари квормни ташкил этади. Президентни сайлаш учун барча штатлар овозининг кўпчилиги зарур бўлади.

АҚШни федераль хукумат бошқаради. Шу сабабли сайловларга катта аҳамият қаратилади. “Океан орти мамлакати”да 18 мингта лавозимга – президентдан бошлаб кичикроқ бир қишлоқнинг шерифигача — сайловлар орқали эришилади. Федерал идораларга сайловлар бир вақтнинг ўзида жуфт йилларда ўтказилади.

Президент ва вице-президент ҳар тўрт йилда сайланади. 1804 йилда Конституцияга 12-Ўзгартиш киритилгунга қадар иккинчи ўринни эгаллаган номзод вице-президент этиб сайланарди. АҚШдаги президентлик сайловини бир сўз билан “Ғолиб хамма нарсага эга бўлади” дея аташ мумкин.

АҚШдаги сўнги вазиятни кузатар экансиз, 19 декабрда “сюрприз” бўлмасмикан, деган хаёлга бориш мумкин. Бироқ Сайловчилар Хайъати Хиллари Клинтон учун овоз бера олмайди. Яна 12-Ўзгартишга мурожаат қиламиз: “Агар Вакиллар Палатаси унга сайлов хуқуқи ўтган пайтдан бошлаб президентни мартнинг тўртинчи кунига қадар сайламаса, унда вице-президент ҳудди президент ўлими ёки конституциявий лаёқатсизлиги холларидаги каби президент вазифасини бажаради”.

Сайловчилар Хайъати мураккаб вазиятлар юзага келгудек бўлса, муҳим қарор қабул қилишлари ҳам мумкин. Масалан, президент этиб сайланган шахс Сайловчитлар Хайъати мажлисига қадар вафот этгудек бўлса, у мансуб бўлган партия вакили президент этиб сайланиши мумкин.

1872 йилги сайловда демократик партия номзоди Хорас Грили Сайловчилар Хайъати мажлиси ўтгунга қадар вафот этади. Бу ерда ҳеч қандай муаммо келиб чиқмади. Чунки у президентлик сайловида мағлуб бўлган эди. Аммо шунга қарамай демократлар бошқа бир сиёсатчининг номзодини Сайловчилар Хайъатига тақдим қилди. Республикачиларнинг вакиллари сайловда ғолиб чиққан ўз партиядошлари Улисс Грантни қўллаб-қувватлашди.

Русларда “Душанбагача бир гап бўлар”деган гап бор. Биз ҳам 19 декабрь — душанбасини кутиб қоламиз.
Manba: sharh.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви