Трампнинг ойлиги нега бир доллар?!

АҚШ янги танланган президенти Дональд Трамп президент ойилгидан воз кечишини маълум қилди.
CBS телеканалининг “60 минут” дастурида Трампдан президент лавозимида ишган вақтида ойлик оласизми, деб сўрашди. “Менинг жавобим – йўқ, лекин қонун бўйича ҳеч бўлмаса 1$ олишим керак, демак ойлигим 1$ бўлади”, — деди Трамп. Одатда, АҚШ президенти маоши йилига 400 минг долларни ташкил қилади. Ундан ташқари давлат раҳбари шахсий харажатлари учун 50 минг $, хизмат сафарлари харажатлари учун 100 минг $ ва дам олиш учун 19 минг $ ажратилади. Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп сиёсат билан бир йил олдин шуғуллана бошлади. Бундан олдин эса у муваффақиятли бизнесмен эди. Forbes журнали маълумотига кўра, бугунги кунда Трампнинг маблағи 3,7млрд $ ни ташкил қилади.