«Бабаян Лобановнинг шу қорнини кўрмаган, дейсизми».

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида Жанубий Кореяга қарши муҳим ўйинни бой бергач, терма жамоа мухлислари «ғазабга минди».Ўйин якунланиши биланоқ ижтимоий тармоқларда, хусусан, твиттерда мухлислар терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянни истеъфога чиқаришни талаб қилган ҳолда ўзига хос флешмоб бошлади.Айни вақтда ўнлаб твиттер фойдаланувчилари ўз никларини «BABAYAN OUT» қилиб ўзгартирган ҳолда, бу мураббийнинг истеъфосини сўраб твитлар қолдирмоқда.Твитларга #babayanout ҳештеги қўшиб ёзилмоқда.
«Қани, ҳамма никнеймини
BABAYAN OUT қивосин-чи?! )»
«Бугуноқ СВБнинг паттаси қўлига тутқазилиши керак. Яхшироқ мураббий бу футболчилардан ҳам кучли жамоа туза олади. 1-бўлимда кўрдик», дейилган твитлардан бирида.
«Муҳаббатнинг кўзи кўр деганлари ростда. Бўлмаса Бабаян Лобановнинг шу қорнини кўрмаган, дейсизми».
«Лобановни кетказишни эмас, Бабаяндан қутулишни йўлини ўйлаш керак, шунда термадаги ортиқча футболчилар ўз-ўзидан даф бўлади».
«Бабаян бошчилигида ҳар қандай жамоага мухлислик қилмайман бундан буёғига. МТЖ бўлсада…»
«Мураббийни чет элдан оп-ке-лиш керак! Нима 52 миллионлик Кореяда, 1,4 миллиардлик Хитойда маҳаллий мураббий йўқми?!».
Manba: kun.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви