Муқаддас Саъдуллаева отасини инфарктга дучор қилди!

Актёр Лутфулла Саъдуллаев қизи Муқаддас Саъдуллаеванинг «Бебаҳогинам» деб номланган фильмдаги аччиқ тақдирига чидолмай инфарктни бошдан кечирди. Бу ҳақда актриса Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Даракчи.uz».
Хабарда қайд этилишича, актриса Муқаддас Саъдуллаева илк бор ота-онаси билан бир фильмда суратга тушган. Озод Шамснинг «Бебаҳогинам» деб номланган ўткир сюжетли фильм уларга ана шундай имкониятни яратиб берди.
Актрисанинг маълум қилишича, ушбу фильмнинг суратга олиш ишлари тугагач, Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев қизининг фильмда гавдалантирган аччиқ тақдиридан куюниб, касалхонага тушиб қолган ва шифокорлар томонидан унга инфаркт ташхиси қўйилган.
«‘Бебаҳогинам’ фильмида илк бора ота-онам билан биргаликда роль ижро этдим. Бундай таклифни анчадан бери орзу қилиб кутардим, лекин ҳали ҳеч бир режиссёр бизни фильмга оилавий туширишни хаёлига ҳам келтирмаган ва бундай таклифни ҳеч ким билдирмаган эди. Ва ниҳоят бу таклиф истеъдодли режиссёр Озод Шамс томонидан билдирилди. Бу таклифдан бошим осмонга етди! Фильмда ота-онам ҳам ўз ролларида. Тўғрисини айтсам, оилавий фильмда роль ижро этиш бегона актёрлар билан ишлашга нисбаттан анча қийин бўлар экан. Сабаби шундаки, ҳар бир ҳиссиёт ичдан ўтар экан, ота-онам билан бўлган эпизодларда ҳар бир воқеа худди реал ҳаётда бўлаётгандек туюлди. Фильмдаги қаҳрамоним Жаҳонага айланиб қолишимга сал қолди. Ҳатто қаҳрамонимнинг аччиқ тақдири ва қисмати туфайли отам съёмка жараёнида менга чиндан куйиниб, қаттиқ сиқилиб, съёмка жараёни тугаганидан 1 ҳафта ўтар-ўтмас тез ёрдам билан шифохонанинг реанимация бўлимига тушиб қолдилар. Уларга шифокорлар томонидан инфаркт ташхиси қўйилди. Салкам 1 ой даволаниб, энди бағримизга қайтдилар. Жонимизми фидо қилиб ишлаган фильмимиз сизларнинг ҳам юрагингиздан оз бўлса-да, жой эгаллайди деган умиддамиз», – деб ёзди Муқаддас Саъдуллаева.
«Даракчи.uz» таҳририяти Муқаддас Саъдуллаева билан боғланганида, у отасининг аҳволи айни дамда анча яхшиланганини ҳамда хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди.
Manba: kun.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви