Ўзбекистонда терроризм хавфи қандай? Бу саволга Лондонда жавоб беришди

Лондон иқтисодиёт ва тинчлик институти 16 ноябрь куни Global Terrorism Index (GTI) номи билан терроризм билан боғлиқ глобал жараёнлар ва кўрсаткичлар таҳлилини эълон қилди.Таҳлилда дунё мамлакатларида террорчи ташкилотлар фаоллиги бўйича рейтинг тузилган бўлиб, ундан жами 163 мамлакат ўрин олган. Тадқиқот сайёра аҳолисининг 99,7 фоизини қамраб олган. Таҳлил жараёнида терактлар сони, ўлим миқдори, қурбонлар сони ва моддий зиён даражаси инобатга олинган.Рейтингда Ўзбекистон 117-ўринда кўрсатилган. Ўзбекистонга 10 балли шкалада 0,154 балл берилган. Бу эса мамлакатда терроризм хавфи минимал даражада эканини кўрсатади.Марказий Осиё давлатлари қаторида терроризм хавфи нисбатан юқори бўлган давлат — Тожикистон. Бу давлат 56-ўринда жойлашган. Тадқиқотда келтирилишича, ўтган йилда бу мамлакатда рўй берган террористик актлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган. Моддий талофатлар миқдори аниқланмаган.Марказий Осиёдаги терроризм хавфи энг минимал бўлган давлат — Туркманистондир. Бу давлат рейтингда 130-ўринда жойлашган. Қозоғистоннинг бу рейтингдаги ўрни — 94-ўрин, Қирғизистонники — 84. Россия 30-ўринда, Украина 17-ўринда жойлашган. МДҲнинг бошқа мамлакатларида ҳолат эса қуйидагича — Грузия (87), Озарбойжон (106), Арманистон (108), Беларусь (86) Молдова (129).Текширувда қайд этилишича, 2015 йили дунёда терактлар қурбонлари сони 1 йил олдингига нисбатан 10 фоизга камайиб, 29,4 минг кишини ташкил қилган. Ўз навбатида ривожланган мамлакатларда терактлар қурбонлари сони 650 фоизга ўсиб, 731 нафарга етган. Терроризмдан энг кўп жабр кўрган мамлакатлар — Ироқ (6969 киши), Афғонистон (5312), Нигерия (4940), Покистон (1086) ва Сурия (2761) бўлди. Бу 5 мамлакатларга бутун дунё ҳисоби бўйича теракт қурбонларининг 72 фоизи тўғри келади.Ушбу рейтингда Франция 29, Хитой 23, Бельгия 88, Австралия 59, Германия 41, Ҳиндистон 8, Эрон 47, Саудия Арабистони 32, АҚШ 36 ўринда қайд этилган.
Туркия 17, Хитой 25, Буюк Британия 27, Эрон 28, АҚШ 30, Украина 51, Белоруссия 53, Саудия Арабистони 55, Франция 56, Италия 62, Қозоғистон 65, Тожикистон 68, Германия 83, Канада 84, Австралия 95-ўринларда кўрсатилган.
Manba: kun.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви