Шаҳзода Матчанова турмушга чиқаяпти?!

Актриса Шаҳзода Матчанова турмушга чиқаётган кўринади. Бу ҳақда у кеча, 16 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган сурат орқали хабар берди.
Актриса суратга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Аммо бусиз ҳам бармоғидаги нафис узук янгиликни аён этиб турибди.
Маълумот учун, Шаҳзода Матчанова 1987 йилнинг 8 августида Қорақалпоғистонда, Нукус шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган.
У ҳеч қачон актриса бўлиш ҳақида ўйламаган. Бироқ кунларнинг бирида уни “Ўзбекфильм” режиссёрларидан бири уни киносиновга таклиф этади. Ўшанда у синовдан ўта олмайди ва ўқишини давом эттиради.
Орадан кўп ўтмай, унинг суратини режиссёр Зебо Наврўзова кўриб қолади ва талаба қизни “Апрель-Май” фильмида суратга тушишга таклиф қилади. Актриса “Ётоқхона” сериалидаги ролидан кейин машюурлик қозонган. Шундан сўнг, у “Қалбим ўғриси”, “Қалб кўзи”, “Осий банда”, “Тўй”, “Барон” каби яна ўнлаб фильмларда рол ижро этди.
Умида Якубова
Manba: qalampir.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви