Эрдўған Ислом Каримовнинг таъзиясига нега кела олмаганини айтди!

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан ўзаро мулоқот ўтказгани ҳақида «qalampir.uz «хабар берган эди. Туркия раҳбари шу йил 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига кела олмаганлигининг сабабини тушунтириш билан суҳбатни бошлади.
“Ўша вақтда мен Хитойда иш бошлаган G20 саммитида эдим ва шу сабаб дафн маросимига кела олмадим. Дафн маросимида мамлакатимиз номидан Бош вазир ёрдамчиси Туғрул Туркеш иштирок этди. Бугун мен марҳум Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдим. Яна бир карра Ислом Каримовни Аллоҳ раҳматига олишини сўрайман ва ўзбек халқига ўз таъзиямни билдириб қоламан”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.
Ўзбекистоннинг миллий тарихи ва анъаналарини эътироф этган Туркия раҳбари Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан янада юксалишига ишонч билдирди.
У сўзида давом этар экан, жорий йилнинг 4 декабр куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга омад тилаб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви