«ТЕРМАМИЗНИ ЖЧГА ОЛИБ ЧИҚИШНИНГ ФАҚАТ БИТТА ЙЎЛИ БОР» (футболимиз борасида “аччиққина” фикрлар)

Жанубий Кореядан учралган мағлубият шунақа қаттиқ таъсир қилган эканки, кўчада учраган тўртта одамдан учтаси футболчиларимиз ва мураббийларимизнинг «ширин таърифлар» билан ёдга олишади. Жумладан, мен ҳам ана шундай мухлислардан кўпининг дардига қулоқ тутдим. Бу фикрлар орасида жаҳл билан айтилганлари ҳам, мулоҳаза қилиб билдирилганлари ҳам бор. Келинг, шу фикрларга қулоқ тутамиз.
Зариф ака, ҳайдовчи:
— Ука, бу футболдаги муаммоларни қандай ҳал қилса бўлади? Нега шунчадан бери тузукроқ иш қилинмади, а? Абрамов даврида зўр ўйнардик, лекин натижа бўлмади. Миржалолни олиб келишди. Маладес, Миржалол футболни зўр тушунади, дегандик, лекин битта автогол туфайли термамиз жаҳон чемпионатига чиқа олмади ва Миржалол ҳам термадан кетди. Кейин эса Самвел Бабаян келди. Буни қара, энди на ўйин бор, на натижа. Тушунмайман, ука, нега бундай қилишди? Ахир бир мураббий ишини эплай олмаса, ўрнига бошқа тажрибалироқ мураббийни олиб келиш керак-ку, тўғрими?
Ботир ака, сотувчи:
— Э, шу ўйинни гапирма, ука? Ҳар доим кечқурун 10 гача касса қилиб, кейин ухлардим. Шу куни бозорниям йиғиштириб, футбол кўрибман-а! Қанча фойдадан қуруқ қолдим! Тушунмайман, нима қилади булар машғулотларда?! Отнинг калласидай ойлик олади, ўйнаса ўладими? Қани законний ўйнаётган Темурхўжа Абдухолиқов (бу савол ҳозир кўпчиликни қизиқтиряпти. Самвел Бабаяннинг Темурхўжада хусумати бор, шекилли. Чунки у қанчалик яхши ўйнамасин, муҳим ўйинларда голлар урмасин, барибир, Бабаян кўришни хоҳламаяпти. Ваҳоланки, «Локомотив»га қарши ўйинда иккита гол ургани заҳоти Машарипов термага чақирилди, лекин у ҳам захира ўриндиғини тўлдиряпти, холос. Темурхўжа жуда кўп муҳим ўйинларда ҳал қилувчи голни киритди, лекин… — муаллиф). Эшитишимча, у бир пайтлар «Пахтакор»дан «Локомотив»га ўтиб кетган экан, ўшанда Бабаян «Пахтакор»ни бошқарган экан. Шунинг учун Темурхўжани ёмон кўраркан. Барака топгур, шахсий хусуматни йиғиштирсангчи бу ёқда миллат, мамлакат шаъни турганда, халқнинг миллионлаб пуллари сарфланаётганда. Хуллас, мен терма жамоани жаҳон чемпионатига чиқаришнинг йўлини топдим. Ўзи бунинг битта йўли бор, Бразилия ёки Испания зборниларидаги ўйинчиларни олиб, терма тузиб, номини «Ўзбекистон миллий термаси» деб ўзгартириш керак, тамом. Ёки терманинг таркибини бутунлай янгилаш керак, Бабаяннинг бундай қилишига эса кўзим етмаяпти-ёв.
Салим ака, сартарош:
— Ҳозир бизада «Локо» чемпион бўлди, тўғрими? Лекин зборнийнинг асосий таркибида нечто «Локо» ўйинчиси бор? Ёки «Насаф» учинчи ўринни якунлади, қани бу клубнинг футболчилари? Термадаги аксарият ўйинчилар «Пахтакор»дан. Ахир ҳозирги Бабаян бу «Пахтакор»ни бошқарган Бабаян эмас-ку, тўғрими? Унинг масъулияти икки карра ошган, у ҳозир умуман бошқа Бабаян, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси. Бу ҳазилакам гап эмас! Барака топгур, шундай номдан фойдаланмайдими? Ўқидим, терманинг таркибини мен эмас, мураббийлар штаби тайинлайди, дебди. Хўш, ўша мураббийлар штабида ўз ишини қойиллатиб қўйган бирорта мутахассис борми? Йўқ. Биттаси ҳайдалган, бошқа биттаси анчадан бери футболга аралашмай қўйган. Битта легионеримизнинг-ку тузук фойдаси текканини кўрмадим. Менимча, уям номига чақирилган, аслида, ҳеч қандай аҳамияти йўқ унинг, исми Деян Жоржевичмиди? Хуллас-да… Кейин, ука, Бабаянни бўшатишолмасакан-а? Контракти тугамаганмиш, ҳозир бўшатишса, катта штраф тўлашармиш. Нега Бабаян билан узоқ муддатга шартнома имзолашган ўзи, нима у Моуриньоми ёки Фергюсонми? Нега товон пули бунчалик катта қўйилган? Қани мантиқ? У кучли мураббий бўлса эканки, «Барибир уддалайди, хавотир олманг, узоқ муддатли шартнома тузиб, товон пулини каттароқ қилаверинг, бўшатмаймиз», деб ўйласангиз. Демак, калта ўйлашган.
Хуллас, агар ҳар бир мухлисдан фикр сўрасангиз, ҳар биттаси битта янги фикр айтади, бу шуни англатадики, ўзбек футболида, айниқса, терма жамоамизда муаммолар кўпайса кўпайяптики, камайгани йўқ. Аслида, ечим жуда оддий, таркибни алмаштириб, ишончни оқламаётган (Сергеев, Андреев) ёки футболчи эканлигини унутиб қўяётган (Лобанов) ларнинг ўрнига бошқа футболчини тушириш керак. Очиғи, шахсан мен Бабаян нега Нестеровни иккинчи дарвозабон қилиб қўйганини ҳалигача тушуна олмайман. Майли, хуллас, таркибни яхшироқ тузиб, мураббийлар штабини ҳам тозалаш керак. Қани Естафеев ёки ёшларимиз билан яхши натижа кўрсатган бошқа мутахассислар? Агар шу инсонлар шунчаки йўқ бўлиб кетса, футбол мутасаддиларининг ишига «икки» баҳо! Агар вазият шу тарзда кетаверса, ҳеч нарса ўзгармаса ва термамиз бу сафарги мундиалдан ҳам қуруқ қолса, футболимиз мутасаддиларига «икки» баҳо! Агар натижа бўлмаса, футбол орқасидан нон еяётганларнинг топгани ҳалол эмас, асло, чунки бу пуллар халқники ва халқ ўзбек футболининг бугунги аҳволидан норози. Норози одамнинг ҳақи эса ҳеч қачон буюрмайди. Нима дедингиз?

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

3 шарҳ: «ТЕРМАМИЗНИ ЖЧГА ОЛИБ ЧИҚИШНИНГ ФАҚАТ БИТТА ЙЎЛИ БОР» (футболимиз борасида “аччиққина” фикрлар)

  • To’ppa to’g’ri…..
    Hozirda eng yaxshi uyinchimiz Sardor bulsa, Maratni ciqarmasdan Sergeev (tufta)ni ciqarib Sardorni hujumda erkin uyinchi qilish kerak edi. Cunki Genrixning omadli uyini Xitoy va Koreya termalariga utmaydi. Lobanov ancha semirib ketibdi, bu uyinchimiz vaqtida ham bilindi. Denisov va Odilga qoyil qolsak arziydi(jonini uynaydi ular).Temurxujani termaga olish kerak.
    Bilmadm yana to’g’rimi yo noto’g’ri bu fikr.. Nasaf hujumchisi Ceran ni mahallashtirsak qanday bo’larkan …
    T-Tim.701

  • To’ppa to’g’ri…..
    Hozirda eng yaxshi uyinchimiz Sardor bulsa, Maratni ciqarmasdan Sergeev (tufta)ni ciqarib Sardorni hujumda erkin uyinchi qilish kerak edi. Cunki Genrixning omadli uyini Xitoy va Koreya termalariga utmaydi. Lobanov ancha semirib ketibdi, bu uyinchimiz vaqtida ham bilindi. Denisov va Odilga qoyil qolsak arziydi(jonini uynaydi ular).Temurxujani termaga olish kerak.
    Bilmadm yana to’g’rimi yo noto’g’ri bu fikr.. Nasaf hujumchisi Ceran ni mahallashtirsak qanday bo’larkan … Yana Maldiv orollaridagi darvozabon hamyurtimizni ham sinab ko’rish kerak.
    T-Tim.701

  • Хама гапга кушиламан бу лобаниб дегани алмаштириш керак ман хам дарвазабон ман лекин ман булсам 2 голни хам катарар эдим мен лекин кишлокда уйнай ман мен Узбекистанимиз фитболин куришни тухтатим мен довлена бор мен яшашим керак.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви