Пайғамбаримизнинг жасадларини ўғирламоқчи бўлганлари ростми?

Исломнинг 1400 йиллик тарихи даврида бадбахтлар тўрт марта Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломнинг муборак жасадларини қабрларидан ўғирлашга уриниб кўришган.
Биринчи бўлиб, шиалардан бўлган исмоилийлар ҳукмдори бўлган Убайдий қабрдан муборак жасадни Мисрга олиб кетмоқчи бўлган. Бироқ Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини ҳимоя қилган: Убайдийнинг буйруғини амалга оширмоқчи бўлиб келаётган гуруҳ кучли шамолга учраб, Мадинга етиб кела олмасдан орқаларига қайтишга мажбур бўлган. (Манба: “Вафаул-Вафа”, 2/653)
Иккинчиси, бундан сўнг Убайдий яна бир марта қабрдан муборак жасадни ўғирлашга уриниб кўрган. Бу сафар унинг одамлари ер тагидан чуқур қазиб, Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом қабрларигача етмоқчи бўлган. Бироқ одамлар Оиша ҳужраларида чироқ ёнганини кўриб, жиноятчиларни тутиб олишади ва сўнг уларни қатл қилишган. (Манба: “Вафаул-Вафа”)
Учинчи, баъзи тарихий манбаларда зикр қилинишича, Мағриблик иккита мушрик дарвишлар либосида Мадинага келишади ва Масжидун набавий ёнидаги ҳужраларнинг бирида жойлашади. (Баъзи ривоятларда эса, насронийларнинг қироли иккита салбчини юборган, дея зикр қилинган). Уларнинг мақсади Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг муборак жасадларини ўғирлаб, Мағрибга олиб кетиш бўлади.
557 ҳиижрий йил (1161) Шом амири Нуриддин Шоҳид (Маҳмуд ибн Занги) тушларида уч марта Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломни кўрадилар. Тушида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Эй, Нуриддин! Мени улардан ҳимоя қил!» дейди.
Уйғонганидан сўнг, Нуриддин Шоҳид ўз вазири билан маслаҳатлашади ва аскарлари билан Мадинага қараб йўл олди. Мадинага келгач у ҳамма халқни йиғиб, уларга совға бериш ҳақида эълон қилади. Мадина аҳли жам бўлгач, улар орасида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ишора қилган иккита одам йўқ эканини билади.
Сўнг у: “Бу ерга келиб совғасини олмаганлар ҳам бор эканини кўряпман. Улар ҳам келсин ва ўзларига насиб қилган совғалардан олсин”, деди. Одамлар: “Яна, масжидун набавий ёнида яшовчи иккита дарвиш бор, бироқ улар зоҳидона ҳаёт кечирганлари учун совғаларни олишмайди”, деди.
Бироқ Нуриддин уларни ҳузурларига келтиришни буйруқ берди. Қачонки, дарвишлар уларнинг олдига келтирилганида, улар ўша тушда кўрсатилган кимсалар эканини билди. Улар яшайдиган хужраларига борганида, қимматбаҳо нарсаларни кўрди, ердаги гиламни кўтарганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом қабрларига олиб борувчи ер тагидаги йўл қазилаётганини кўради.
Нуриддин Шоҳид ўша бадбахтларни сўроқ қилганида, улар Мағрибдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом жасадларини ўғирлаш ниятида келганини айтишади. Улар ер тагидан йўл қазиб тупроғини Бақиъ қабристонига олиб чиқишар экан.
Сўнг улар: “Ўткан тун, қабрга яқинлашиб қолганимизда чақмоқ овозини эшитиб роса қўрқиб ақлимиздан озиб кетай дедик. Эртаси эса Мадинага келганингизни эшитдик”, деди.
Нуриддин Шоҳид бу одамларни қатл қилиш ҳақида буйруқ берди, сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом қабрларини ҳимоя қилиш мақсадида қабр атрофидан чуқур қазиб, чуқурни қўрғошин билан тўлдиришга амир қилди.
Тўртинчи уриниш, шомлик насронийлар Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломнинг муборак жасадларини ўғирлаб кетишмоқчи бўлишади. Бироқ мусулмонлар уларнинг маккарона тузган режаларини билиб қолишади. Жиноятчилар қўлга олинади, сўнг қатл қилинган. (Манба: “Рихла ибн Жубайр”, 31-32)
Шундай қилиб, Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломнинг жасадларини ўғирлашга бўлган барча уринишлар зое кетди. Ҳар қайси ҳолатда жиноятчилар вақтида фош қилиниб, жазоландилар.
“Эй Пайғамбар!… Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир”. (Моида сураси, 67)
Манбалар: Айюб Сабри Поша, Миратул-Ҳарамейн, 684-686 саҳифалар; Вафаул-Вафа би Ахбори Дарил-Мустафо, 2-жилд, 648-саҳифа. islam-today, Whyislam
Абу Муслим тайёрлади

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви