Трамп қасамёдига қайси президентни чақирмаганини биласизми?

АҚШнинг янги сайланган президенти қасамёд тадбирига Порошенкони чақирмагани интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Украина раҳбари устидан кулишмоқда, деб хабар беради РИА Новости.
Хабарда таъкидланишича, Порошенко 2017 йилнинг 20 январида бўлиб ўтадиган тадбирга таклиф қилинмаган. Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалийнинг сўзларига қараганда, АҚШдаги бу каби тадбирларда бошқа мамлакатлар етакчилари иштирок этишмайди. “Бу сингари тадбирлар одатда, элчилар даражасида бўлиб ўтади”, — деб қўшимча қилган Чалий. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бу борада “АҚШ, эҳтимол, Украина раҳбари билан алоқа қилишдан манфаатдор эмас” дея ҳазил қилмоқда. “…Цеголко (Украина президенти матбуот-котиби, таҳр.) энди президент Европани Россия тажовузкорлигидан ҳимоя қилиш масалалари билан банд, шу туфайли Европа иттифоқидан ташқаридаги мамлакатларда бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этишга Порошенконинг вақти йўқлиги ҳақида баёнот бериши керак…”, — деб ёзган журналист Денис Гороховский. “Бу биринчи марта рўй бераётгани йўқ. У керак бўлса, ошхона дарчасидан ҳам кириб боради!”, — дея изоҳ қолдирган Андрей Немаков. “Энди ҳаммага ўзи бу таклифни рад этгани, ундан роса келгин деб ялинишгани ҳақида гапиради”, — деб ёзган Facebookсаҳифасида Анюта Захарова. Илгарироқ Трамп ва Порошенко муносабатларни давом эттириш, шу жумладан, юзма-юз учрашиш борасида келишиб олган эдилар