Виртуал қабулхона 44 600 000 сўмни эгасига қайтарди!

— Мен Андижон вилояти Улуғнор туманида ташкил этилган фермер хўжалигида ҳисобчи вазифасида ишлайман. 2016 йилда фермер хўжалигимиз «Асака дон маҳсулотлари» корхонаси билан 92 тонна товар дон сотиш учун шартнома тузган ва шартнома шартларини июнь ойида тўлиқ бажарганмиз. Афсуски, корхона 44 600 000 сўм қарзини ҳозиргача ҳисоб рақамимизга ўтказиб бермади. Фермер хўжалигимизнинг солиқлардан ва иш ҳақларидан қарздорлиги мавжуд. Қолаверса, таъмирлаш учун ҳам маблағ керак. Шуларни ҳисобга олиб, «Асака дон маҳсулотлари» корхонасидаги пулимизни ундиришга ёрдам беришларини сўраб, Бош Вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилдик.
Буни қарангки, мурожаатимиз дарҳол кўриб чиқилиб, 44 600 000 сўм пулимиз ҳисобимизга келиб тушди. Барча ҳамкасбларим номидан Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, — дейди андижонлик ҳисобчи.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви