Тамиланинг лицензияси қайтариладими?

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров бугунги кунда лицензияси йўқ санъаткорлар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Феруз Муҳаммад хабар берди.

— Бирор машҳур санъаткорнинг лицензияси тугатилса, бу ҳақда «Ўзбекнаво» сайтида ахборот берилади, бироқ лицензия қайтарилгани ҳақида ахборот берилганини деярли кузатмаймиз. Нега шундай?
— Лицензия амал қилиш муддати тугагани ёки бошқа сабаб билан тугатилгани ҳақида эълон беришдан мақсад — уларнинг лицензиясиз концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишининг, турли тадбирларга жалб қилинишининг олдини олишдир. Лицензия қайтарилгани ҳақидаги ахборотга келсак, бугунги кунда ҳар қандай санъаткор бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифалари орқали барчага маълум қилиши мумкин.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники