Бунақа шармандалик ҳали бўлмаган. Берунийнинг қиёфасига эга бўлган ва Навоий даврида яшаган ибн Сино! (фото)

Facebook ижтимоий тармоғи кун сайин оммалашиб бораётгани сир эмас. Айнан шу тармоқ орқали баъзан муҳим янгиликлар ёки бирор воқеа тафсилоти ҳақида ҳам билиш мумкин бўлади.

Яқинда “Бехато ёзайлик” гуруҳига бир сурат жойлаштирилди. Бу суратда мактаб ўқувчиларининг дафтар муқоваси тасвирланган.

Гуруҳ аъзоларидан бирининг хабар беришича, 12 варақли бундай дафтарлар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида сотилаётган экан. Дафтарнинг муқовасига туширилган сурат ва ундаги ёзувлар кишининг эътиборини тортади.
sino
Биргина дафтарда иккита хатоликка йўл қўйилгани кишини ҳайратлантиради. Биринчидан, муқовадаги сурат остига Абу Али ибн Сино деб ёзилган. Аслида эса суратда Абу Райҳон Беруний тасвирланган.

Иккинчидан, уларнинг наздида бўлган ибн Сино яшаб ўтган йиллар 1441-1501 деб берилган. Ваҳоланки, Абу Али ибн Сино 980-1037 йилларда яшаб ўтган. 1441-1501 йилларда эса улуғ шоир Алишер Навоий яшаган.

Хулоса қилиб айтганда, сурат Абу Райҳон Берунийники, дафтар муқовасида келтирилган исм – Абу Али ибн Сино. Яшаб ўтган йиллар эса на Берунийга ва на ибн Синога тегишли.

Бундай тушунмовчиликлар, яъни бу турдаги саводсизлик миллатимиз учун уят эмасми?! Мактаб, академик лицей ва касб ҳунар коллежи ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларига биргина дафтар орқали етказилаётган нотўғри маълумот келгусида қандай оқибатларга етаклашини ўйлаб кўришнинг ўзи кифоя, бизнингча.

Қачонлардир муқоваси кераксиз матоҳлар сурати, ўзбекчилигимизга тўғри келмайдиган тасвирлар билар тўлдирилган дафтарларни танқид қилиб, муқовасида аждодларимиз сурати тасвирланган дафтарни сотувга чиқариш кераклиги айтиларди. Бу мақсадга қисман эришдик. Бироқ аждодларимизнинг суратини танимасак, исмини нотўғри ёзсак, туғилган йилини бошқа мутафаккир билан адаштирсак… Бундан ортиқ саводсизлик бўлармикин?

Facebook’даги баъзи фойдаланувчилар буни тадбиркорларнинг пул топиш илинжидаги саводсизлиги, деб баҳолашган бўлса, яна баъзи кишилар бунга нашриётни айбламоқда. Бундай қўпол хатолар ялпи саводсизликка йўл очмаётганмикан? Мутасадди ташкилотлар бундай муаммоларни ўз вақтида бартараф этишларига умид қиламиз.
Дурдона Расулова
Manba: qalampir.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви