“Адидас” Месси ва “Барселона”ни душманга айлантирмоқчи, чунки…

Лионель Мессига “Барселона” билан амалдаги шартномани узайтирмаса 100 миллион евро ваъда қилган компания Adidas бўлиб чиқди.
Германиянинг ушбу компанияси “Манчестер Юнайтед”нинг заиф ўйини туфайли фирма бренди оммавийлиги тушиб кетаётгани боис Мессининг Манчестерга олиб келиниши ягона “қутқарув режаси” эканини маълум қилди.
Лионель Месси Adidas компаниясининг “юзи” ҳисобланади ва немислар 100 миллион евро эвазига аргентиналик футболчини Каталония клуби билан шартномани узайтирмасликка ва “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишга кўндиришга ишонмоқда.
Агар Месси “Манчестер Юнайтед”ни танласа Adidas раҳбарлари футболчи билан бир умрлик шартнома имзолашга розилигини билдирди.