Жиззахдаги мудҳиш жиноят: ўз уйини ўмарган келин

ИИБга Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйидан кўп миқдордаги пуллари ўғирлангани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўғри ётоқхонага кириш эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб кирганлигини аниқлашди.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш ва жабрланувчининг қўни-қўшнилари билан олиб борган суриштирувлар жараёнида гумонланувчи қўлга олинди. ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ўғирликни ушбу хонадоннинг келини, 1989 йилда туғилган аёл содир этган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.