Мирзиёев санъатимизнинг қайси вакилларини алоҳида таъкидлади?

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан ўтганзган учрашуви чоғида ўзбек санъатига ҳисса қўшаётган истеъдод сохибларини санаб ўтди, деб хабар берган Даракчи нашри.
«Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди. Ўз нутқи давомида Шавкат Мирзиёев Тошкент миллий маданият ва санъатига ҳисса қўшаётган истеъдод сохибларини санаб ўтди», — дейилади хабарда. «Буюк санъаткорлар – Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов, Юнус Ражабий, Маннон Уйғур, Аброр Ҳидоятов, Шукур Бурҳонов, Карим Зокиров, Қудрат Хўжаев, Ғани Аъзамов, Зикир Муҳаммаджонов, Ботир Зокиров, Эргаш Каримов каби ўнлаб, юзлаб истеъдод соҳиблари маданиятимиз тарихида ёрқин из қолдирганини барчамиз яхши биламиз.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон халқ артистлари – Пўлат Саидқосимов, Рихсихон Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Элёр Носиров, Афзал Рафиқов, Гулчеҳра Жамилова, Фарруҳ Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Малика Иброҳимова, Хайрулла ва Ёдгор Саъдиевлар, Лутфулла Саъдуллаев, Исмоил Жалилов, Дилбар Икромова, Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий, таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Маҳмуд Исмоилов, Ҳожиакбар Комилов, Гулчеҳра Саъдуллаева, Фатхулла Маъсудов, Абдураим Абдуваҳобов, Абдулла Шомағрупов, Рашид Холиқов, Тоҳир Содиқов каби истеъдод соҳиблари фаол ижод қилиб келмоқда. Ўзбек замонавий тасвирий санъати ривожига Ўзбекистон халқ рассомлари Чингиз Аҳмаров, Малик Набиев, Ўрол Тансиқбоев, Раҳим Аҳмедов, Жалолиддин Миртожиев каби марҳум санъат усталари буюк ҳисса қўшдилар. Атоқли рассом ва ҳайкалтарошларимиз Жавлон Умарбеков, Баҳодир Жалолов, Владимир Бурмакин, Илҳом Жабборов, Акмал Икромжонов, машҳур халқ устаси Ортиқ Файзуллаевларнинг ижоди ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак, арзийди», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви