Криштиану Роналду яна рекорд ўрнатди

Реал Мадрид жамоаси ўз уйида Спортинг жамоасини қабул қилди. Қироллик клуби учрашувни жуда фаол бошлашди ва 5-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини тепиш имкониятини қўлга киритди. Криштиану Роналду биринчи голга муаллифлик қилиб, олтита мавсум давомида ҳар бир мавсумда 50 ва ундан ортиқ гол уриш бўйича Испания чемпионатининг рекордини янгилади. Криштиану Роналду 18-дақиқада иккинчи бор Спортинг дарвозасини ишғол қилди. Шу билан учрашув натижаси ҳал бўлгандек, лекин Спортинг жамоаси таслим бўлишни истамади. 35-дақиқада Карлос Кармона ҳисобни қисқартирди. 77-дақиқада Реал Мадрид дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгиланди. Лекин Спортинг жамоаси бу имкониятдан унумли фойдалана олмади ва натижада учрашув 2:1 ҳисобда якунланди.
Manba: today.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники