Роналду ўзи ҳақидаги аянчли ҳақиқатни тан олди!

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 12-турида «Атлетико»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйин вақтида рақиблар ярим ҳимоячиси Коке билан гап талашиб қолган.COPE радиоси икки футболчи тортишуви тафсилотларини келтирди. Манбага кўра, «матрасчилар» футболчиси билан баҳси вақтидаги гапларни португалиялик футболчи кийим алмаштириш хонасида жамоадошларидан бири билан муҳокама қилган.– Коке мени ҳезалак деб атади, – деган Криштиану Роналду шеригига.
– Нима? – қайта сўраган футболчилардан бири.
– У менга шундай деди: «Сен гейсан».
– Энди нима қилмоқчисан? – дея гап қўшган яна бир футболчи.
– Ҳеч нарса, нима қилишим мумкин? У мени ҳезалак деди, мен жавобимни айтдим: «Ҳа, мен шунақаман, аммо сендан анча бойман».«Атлетико»га қарши ўйиндаги барча голларни Роналду урганди.