Коллеждан коллежга ўтказиш — 1200 доллар!

Фарғона вилоятида ўқишни бир коллежда бошқасига кўчириш учун 1200 АҚШ доллари талаб қилинган. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди раиси Маъруфжон Тешабоевнинг “Ҳуқуқ” газетасида чоп этилган мақоласида маълум қилинади. Қонунбузарнинг асл исм-шарифи ошкор этилмаган.

Мақолада қайд этилишича, Қува педагогика коллежининг ўқувчиси ўқишини ҳуқуқшунослик коллежида давом эттирмоқчи бўлади. Ўқувчининг қариндошлари йил бошида Фарғона ҳуқуқшунослик коллежига келишади. Фарғона ҳуқуқшунослик коллежининг ўқитувчиси, қирқ олти ёшни қоралаган Рисолатхон Раимова уларга бу борадаги қонун-қоидани тушунтириш, йўл-йўриқ кўр­сатиш ўрнига ўқишни кўчиришнинг “чиқими” борлигини, узоғи билан шу йилнинг 15 май кунигача ҳал қилиб бериши мумкинлигини айтади. Бунинг учун 1200 АҚШ доллари беришларини талаб қилади. У ўзи айтган миқдордаги пулни пора сифатида олаётганида қўлга олинган.

Аслида коллеж талабасининг ўқишини бошқа коллежга кўчириш масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабр­даги “Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қа­рори билан тасдиқланган низом талабига мувофиқ ёзги таътил даврида кўриб чиқилади. Аризалар ўқувчилар ўқи­ётган таълим муассасасига тегишли ҳужжатлар топширилгач, июль ойининг охирига қа­дар вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.

Бошқармада ташкил этилган ишчи гуруҳи вилоят бўйича аризаларни ваколат доирасида ажратади ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказида ташкил этилган ишчи гуруҳига юборади. Ўқишни кў­чириш ҳақидаги ўқувчиларнинг аризаларини Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ваколати бўйича кўриб чиқиб, тегишли вазирликларнинг хулосалари асосида қу­йи бошқармаларга юборади ва шу асосда ўқувчилар ўқи­ши бошқа таълим муассасасига ўтказилади ёки ўз жойи­да ўқишни давом эттиришади.

Юқоридаги жинояти учун суд томонидан қонунбузарга қилмишига яраша жазо тайинланган.
Manba: tafsilot.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Ноябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт   Дек »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви